RU

Последние новости

21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  6 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  88 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7

ЎФФ ва Япония Футбол Ассоциацияси ўзаро ҳамкорлик қилади Новости

ЎФФ ва Япония Футбол Ассоциацияси ўзаро ҳамкорлик қилади

Аввал хабар берганимиздек,бугун 17 ноябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Токио шаҳрида Япония Футбол Ассоциацияси Президенти Ташима Кодзо билан расмий учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоцияцияси ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди.
Ушбу келишувасосида ҳар икки мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинларини ўтказиш, турли мусобақалар ва мавсумий йиғинларни ташкил этиш, ЎФФ ва ЯФА терма жамоалари мураббийлари ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоциацияси мураббийлари ва тиббиёт ходимлари учун ўқув семинарлари ташкил этиш, футбол академияси мураббийлари ва бошқарув ходимлари ўртасида билим ва тажрибаларни алмашиш, болалар футболи бўйича мураббийлик курсларини ташкил этиш борасида ҳам келишувга эришилди.


Бундан ташқари,  Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоциацияси ҳакамликни ривожлантириш ва тажриба алмашиш борасида ҳам ҳамкорлик қиладиган бўлди.

“Япония Футбол Ассоциация билан келишувга эришилгани ўзбек футболи учун жуда катта фойдаси тегади, деб ишонаман. Япония каби футболи ривожланган мамлакатлар билан яқин ҳамкорлик қилиш орқали Ўзбекистон Футбол Федерацияси ходимларининг тажрибасини ва малакасини ошириш мақсад қилинган”, – дейди ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика