RU

Последние новости

12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  1 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  8 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  1 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  4 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  12 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  11 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  6 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  70 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  6

ЎФФ президенти ёшини ўзгартирган 5 нафар футболчини умрбод футболдан четлатди Новости

ЎФФ президенти ёшини ўзгартирган 5 нафар футболчини умрбод футболдан четлатди

Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан футболимизда шаффофликни таъминлаш, ноҳақликларни олдини олиш ва ғирромликларга барҳам бериш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, футболчиларнинг ёшини кичрайтириб кўрсатиш, ҳужжатларни қалбакилаштиришга қарши курашиш, бу иллатларнинг илдизига болта уриш мақсадида, мавжуд маълумотлар мунтазам равишда ўрганилиб, таҳлил қилиб борилмоқда.

Таҳлил асносида бир қатор ноқонуний ҳолатлар юзага чиқди.

Жумладан, 2008 йил U-16 ва 2011 йил U-19 Осиё чемпионатларида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қатнашган Абдумутал Абдуллаев ўз туғилган санасини 19 сентябрь 1992 йил сифатида кўрсатган. Аслида эса бу футболчининг исми-шарифи туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси бўйича Нодир Тешабаев бўлиб, 1989 йил 4 октябрь куни туғилган. Айни пайтда бу футболчи ҳеч қайси жамоа таркибида тўп сурмаяпти.

2010 йил Тошкентда ўтган U-16 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида тўп сурган Муҳаммаджон Абдуллаев ўз туғилган йилини 1994 йил сифатида кўрсатган. Бу футболчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида таваллуд куни сифатида 23 ноябрь 1991 йил кўрсатилган. Муҳаммаджон Абдуллаев 2013 йили ўз исмини Муҳаммаджон Расуловга ўзгартириб, Биринчи лигадаги “Хотира-79” жамоасида тўп суриб келган.

2012 йил U-16 Осиё чемпионатида ҳамда 2013 йил БААда ўтган U-17 ЖЧда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қатнашган Улуғбек Давлятов туғилган йилини 1996 йил сифатида кўрсатган. Аслида эса туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси бўйича унинг исми Нуриддин Ҳасанов бўлиб, 1994 йил 20 июль куни таваллуд топган. Бу футболчи шу пайтга қадар “Сурхон” жамоасида тўп суриб келган.


2012 йил U-16 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида тўп сурган Зокир Аҳмадалиев ўз туғилган йилини 1996 йил сифатида кўрсатган. Аслида эса туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси бўйича бу футболчининг исми Дилшод Аҳмадалиев бўлиб, 1994 йил 2 ноябрь куни таваллуд топган. Бу футболчи “Бунёдкор” жамоасида тўп суриб келган.

Ҳасанов Бурҳон “Бухоро” клуби ёшлар жамоаси футболчиси. 2000 йил туғилган деб кўрсатилган. Аслида эса 1998 йил таваллуд топган.

Юқорида номлари тилга олинган футболчилар Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов томонидан бир умрга футболдан четлатилди.



"Ўзбекистон футбол федерацияси доимий равишда футболдаги ғирромликлар, ёш кичрайтиришлар ва ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолатларга қарши кураш олиб боради. Ўзбек футболидаги ҳар бир футболчини шахсан ўзим текшираман. Агар қонунбузарликлар аниқланса, қатъий равишда жазоланади. Ғирром футбол бизга керакмас.

Ўз ёшини кичрайтириб, чет элда тўп суриб юрган футболчилар ҳақида ҳам менда барча маълумот бор. Тез орада улар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар эълон қилинади ва тегишли чоралар кўрилади.

Шунингдек, футболчиларни чет давлатларга сотиш бўйича қоидабузарликка йўл қўйган, катта пул ишлаш мақсадида, футболчини ғирромликка қўл уришга мажбур қилган футбол агентлари ҳақида маълумотлар тўпланган. Бу маълумотлар ҳам тез орада федерация расмий сайтида эълон қилинади ва уларга тегишли жазолар тайинланади", - дейди ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг: +121   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика