ЎФФ Президенти ва ходимлари “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонлари билан тақдирланишди
07 дек 2017 16:05
Новости
ЎФФ Президенти ва ходимлари “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонлари билан тақдирланишди
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 ноябрдаги фармойишига биноан Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларда жонбозлик кўрсатиб келаётган, Бош қомусимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш ишига муносиб ҳисса қўшган бир қатор юртдошларимиз қаторида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳам "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишони билан тақдирланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерациясининг ходимлари — Музаффар Қосимов, Шуҳрат Шерматов, Диёр Исаметдинов, Маъмур Саидқосимов, Бахтиёр Маметов, Алим Арифов, Шуҳрат Сайдалиев, Шамиль Исеев, Мардон Ишанжановларга ҳам шундай эсдалик нишонлари топширилди.
Бундан ташқари, икки нафар ФИФА рефериси Валентин Коваленко ва Шерзод Қосимовлар ҳам мана шундай юксак эътирофга лойиқ деб топилишди.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии