RU

Последние новости

22:53ЕЧЛ. "Интер" – "Барселона". Жавоб учрашуви учун таркиблар аниқ!  8 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  1 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  3 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  3 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  0 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  18 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  5 17:47Ўзга олам вакиллари  8 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  11

ЎФФ президенти расмий ташриф билан Қатарга борди Новости

ЎФФ президенти расмий ташриф билан Қатарга борди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Қатар Футбол Уюшмасининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа бин Аҳмад ол Танийнинг таклифига кўра Доҳага хизмат сафари уюштириб, дунёдаги энг яхши футбол академияларидан бири саналган “Aspire”га ташриф буюрди.

“Aspire” бизда жуда катта таассурот қолдирди”, - дейди Умид Аҳмаджонов ЎФФ матбуот хизматига. “Эртага Қатар Футбол Уюшмаси билан меморандум имзоланиши олдидан, ўйлайманки, бугунги сафар жуда самарали бўлди. Биз икки мамлакатда болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш мақсадида ушбу академия билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирганмиз”.

Умид Аҳмаджонов бугун, шунингдек, “Aspetar” спортга ихтисослашган тиббиёт марказида бўлди. ЎФФ делегацияси марказ фаолияти билан яқиндан танишиб, “Aspetar”нинг Ўзбекистон футболи учун фойдали жиҳатларини яқиндан ўрганишга муваффақ бўлдилар.

Умид Аҳмаджонов 17 октябрь куни Доҳада Қатар Футбол Уюшмаси президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ол Таний билан учрашади. Учрашув якунларига кўра Ўзбекистон ва Қатар футболи раҳбарлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши кутилмоқда.

Қатар сафари Умид Аҳмаджоновнинг ЎФФ президенти этиб сайланганидан бери амалга оширган учинчи хорижий сафаридир. Бунга қадар Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино ва БАА футбол уюшмаси вице-президенти Абдулла Носир ал-Жунайбий билан учрашган эди.


Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика