RU

Последние новости

08:10Ангренга катта футбол қайтади  1 07:40"Ал Батеҳ" сафарда "Ал Аин"га мағлуб бўлди. Азиз Ғаниев 85 дақиқа ўйнади  1 03:00Ла Лига. "Реал" ва "Атлетико" ўртасида қизиқарли кечган Мадрид дербиси якунланди  149 02:59Англия кубоги. "Брайтон" иродали тарзда "Челси"ни мағлуб этиб, лондонликларни мусобақадан чиқариб юборди  8 00:48БАА Про лигаси. "Ал Ваҳда" ўз уйида "Хорфаккан"га 3та гол урди, Эркинов захирадан майдонга тушди  2 00:30Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида "Бешиктош"га мағлуб бўлди, голлардан бири Турғунбоев сабаб белгиланган пенальтидан урилди  2 00:05"Манчестер Сити" 1/16 финал босқичидаги энг чиройли голни ўтказди, Ҳусанов эса дебют голини урди  20 23:59А Серия. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Милан" иккита гол урди  4 23:43Хаби Алонсо Бундеслига рекордини такрорлади  0 23:14Туркия. "Сивасспор" Сульшер жамоасига мағлуб бўлди, Турғунбоев 53 дақиқа ўйнади  1 22:46Антони яна энг зўри  4 22:13Назорат ўйини. "Локомотив" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 21:45Аброр Пирриев Ўзбекистон футзал федерацияси тиббиёт департаменти директори этиб тайинланди  2 21:25Льюис Ҳусанов ҳақида: "Унда оғир старт бўлганди ва бугун гол урганидан хурсандман"  18 20:54Гвардиола Ҳусанов ҳақида гапирди  11

ЎФФ президенти Аббосбек Махсталиевни табриклади Новости

ЎФФ президенти Аббосбек Махсталиевни табриклади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов «Пахтакор» футбол клуби аъзоси Аббосбек Махсталиевни давлатимизнинг юксак мукофоти – «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирлангани муносабати билан табриклади.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 3 декабрдаги «Юқори натижаларга эришган бир гуруҳ иқтидорли ёшларни мукофотлаш тўғрисида»га Фармонига асосан, Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби аъзоси ва Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи Аббосбек Махсталиев «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланди.

«Аббосбек Махсталиевни Давлатимиз Раҳбари томонидан тақдим этилган ушбу юксак унвон билан ўз номимдан, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва бутун Ўзбекистон футбол жамоатчилиги номидан қутлар эканман, ёш футболчи ушбу мукофотни кейинги муваффақиятли ўйинлар учун бир рағбат, ўз устида янада қаттиқроқ ишлаш учун омил, янги ғалабалар учун иштиёқ сифатида қабул қилишини истардим», - дейилади ЎФФ президенти табригида.

Фармон қайд этилганидек, Аббосбек Махсталиев Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қўшган салмоқли ҳиссаси, профессионал маҳорати ва ёрқин истеъдоди билан спорт соҳасида юқори натижаларга эришгани учун юксак фахрий унвон билан тақдирланди.

«Ишонаманки, Аббосбек Махсталиев ўзига билдирилган юксак ишончни оқлаб, Ўзбекистон футболи тарихидаги энг яхши футболчилардан бири бўлиб қолиш учун тинмай ҳаракат қилади», - дейилади ЎФФ президенти табригида.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика