RU

Последние новости

09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  1 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  3 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  7 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  6 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  67 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  65 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0

ЎФФ ҳакамлар департаменти ОФК томонидан Осиёда етакчилардан бири сифатида эътироф этилди Новости

ЎФФ ҳакамлар департаменти ОФК томонидан Осиёда етакчилардан бири сифатида эътироф этилди

Теги :  ОФКҳакамлар
2015 йилнинг август ойида Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан миллий терма жамоалар мураббийлари биринчи анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам ташкилотчилар томонидан ушбу семинарларга  таклиф этилди. У миллий терма жамоалар мураббийларига ўзининг йирик халқаро мусобақаларда орттирган тажрибаси ҳақида сўзлаб, иштирокчилар учун фойдали маълумотлар билан ўртоқлашди. Эрматовнинг ушбу конференцияда иштироки учун Осиё Футбол Конфедерацияси Ўзбекистон Футбол Федерациясига миннатдорчилик хати юборди. 

"Биз Малайзия пойтахти — Куала-Лумпур шаҳрида яқинда ташкил этганимиз тадбирдаги иштироки учун жаноб Равшан Эрматовга ўзимизнинг самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. Жаноб Эрматов иштирокидаги фойдали маълумотларга бой бўлган семинар, ўйлаймизки, жуда муваффақиятли ўтди. Иштирокчилар учун ушбу маълумот алмашинуви улкан даражада манфаатли бўлди. Биз Осиё қитъасида футболнинг ривожланиши йўлида келажакда ҳам ҳамкорликни давом эттиришни мақсад қилганмиз", — дейилади ОФК томонидан юборилган хатда.

Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ОФК томонидан Осиёда ҳакамларни етказиб бериш ва ҳакамликнинг ривожлантириш ишларида етакчилардан бири сифатида эътироф этилади. Август ойида бўлиб ўтган ҳакамлик борасидаги саволлар юзасидан ОФК томонидан ташкил этилган мажлисга ЎФФ ҳакамлар департаменти бошлиғи Ноил Лутфуллин таклиф этилишида ҳам шундай эътироф яна бир бор таъкидланган эди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика