ОФФ бош котиби: "Бокуда Мхитаряннинг хавфсизлиги кафолатланади"
18 мая 2019 12:55
Новости
ОФФ бош котиби: "Бокуда Мхитаряннинг хавфсизлиги кафолатланади"
Озарбайжон футбол федерацияси бош котиби Эльхан Мамедов Европа Лигаси финал учрашуви олдидан арманистонлик ярим ҳимоячи Генрих Мхитарянга хавф бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.
"Бизнинг хавфсизлик органларимиз УЕФАга футболчига хавф солинмаслиги юзасидан кафолат бердилар. Вакилларимиз футболчининг Боку сафари олдидан барча чораларни кўрдилар. Унинг хавфсизлиги кафолатланади", - дейди Мамедов.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғ юзасидан анчадан бери келиша олмайди.
Олдинроқ, футболчи шу низо туфайли, гуруҳ босқичи доирасидаги Озарбайжоннинг "Қорабоғ" жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юборган эди.
"Челси" ва "Арсенал" ўртасидаги учрашув 29 май куни бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии