RU

Последние новости

21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  2 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  4 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  12 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  8 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  9 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  9 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  1

"ЎФАнинг бугунги баёноти бўйича айрим саволлар бор" Новости

"ЎФАнинг бугунги баёноти бўйича айрим саволлар бор"

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевда ЎФА бугун берган баёноти бўйича бир қатор саволлар пайдо бўлди.

Биринчидан, агар ҳакамларнинг коррупцион ҳолатларга аралашгани рост бўлса, унда уларга нисбатан жиноий иш очилдими?

Бу ҳақда ЎФА тегишли тергов органларини огоҳлантирдими?

Ахир коррупция кичкина жиноят эмас, “биз ўзимиз қулоғини тортиб қўямиз” дейдиган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу бўйича бирор баёнот берадими?

Иккинчидан, агар ўша ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қиладиган қарорлар чиқариш учун келишгани исботланган бўлса, унда ўша ҳакам билан келишиб, “соққасини берган” футбол клуби масъулларига жавобгарлик йўқми?

Ўша ўйин натижалари бекор қилиниб, ҳакамни ўзига оғдирган жамоага мағлубият ёзилмайдими?

Келишилган ўйинлар натижаси бекор қилиниши ортидан турнир жадвалларига ўзгариш киритилмайдими?

Худди Италиядаги каби келишилган ўйинларга аралашган футбол жамоаларининг ўзи жазоланмайдими? 2006/2007 йилги мавсумда Италия футболининг энг йирик вакилларидан бири бўлган “Ювентус” жамоаси келишилган ўйинларга аралашгани учун “Б” серияга тушириб юборилган эди. Биздачи? Бизда кучимиз фақат ҳакамларга етадию, клубларга келганда жазолашнинг ўзбекона методи бўладими?

Ёки ҳакамнинг пора олгани аниғу, лекин кимдан олганини аниқлаб бўлмай қолдими?

Шу саволларга кимдир жавоб берса, хурсанд бўлардик, - деб ёзади Хушундбек Худойбердиев телеграмдаги ўз каналида

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика