RU

Последние новости

10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  5 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   0 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  33 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  7 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  16 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  11 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  151 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  11

ЎФАда “Оммавий-болалар футболи куни”га бағишланган фестивал бўлиб ўтди Новости

ЎФАда “Оммавий-болалар футболи куни”га бағишланган фестивал бўлиб ўтди

Бугун 15 май куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг сунъий қопламали майдонларида умумтаълим мактабларининг 2009 йилда туғилган ўғил болалар ҳамда 2007 йилда туғилган ўқувчи қизлар ўртасида ОФКнинг “Оммавий болалар футболи куни”га бағишланган фестивал бўлиб ўтди.

Фестивал давомида ёш иштирокчилар майдонда ўзларининг маҳоратларини намойиш этдилар. Иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир гуруҳга алоҳида мураббий тайинланди. Сўнгра ҳар бир гуруҳ ўзига ажратилган махсус жиҳозланган жойларга бориб, мураббийлари билан биргаликда эстафета, тўп муомаласи, тўпни қўлда ўйнаш, югуриш ҳамда тўп назорати бўйича  машғулотлар ўтказишди.

Футбол фестивали давомида мураббийлар иштирокчиларни футболнинг сир-асрорлари билан таништиришди.

Қайд этиш зарурки, бундай тадбирлар ёш спортчиларга катта спортга ўзларининг илк қадамларини қўйишларига ҳамда бўлажак мусобақаларга тайёрланишларига катта ёрдам беради.

Тадбир сўнгида иштрокчилар сертификатлар билан тақдирландилар.

“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси доирасида бутун дунё бўйлаб “Футбол ва дўстлик” куни нишонланаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Бутун дунё болалари ва уларнинг ота-оналари ушбу байрам муносабати билан ўтказиладиган футбол билан боғлиқ турли тадбирларда қатнашяптилар.

Тошкентда “Футбол ва дўстлик” куни ОФКнинг “Болалар оммавий футболи куни”га бағишланган футбол фестивали доирасида ўтказилди.

Ушбу футбол фестивалида “Футбол дўстлик учун – 2018” дастурининг Ўзбекистондаги ёш элчилари — “Бундёкор” футбол мактабининг ўқувчиси, дарвозабон Муслим Абдуманнопов ҳамда ёш журналист Мардон Маърупов иштирок этдилар.

Тадбир сўнггида ёш элчи ҳамда журналист фестивал давомида танишган кўплаб дўстларининг ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзолари Зайниддин Тожиев ва Элдар Магдеевнинг қўлларига дўстлик боғичларини тақиб қўйдилар.


Эслатиб ўтиш жоизки, “Футбол дўстлик учун” болалар ижтимоий лойиҳаси “Газпром”нинг “Газпром - болаларга” дастури доирасида ташкиллаштирилади. Ушбу лойиҳанинг мақсади – болалар футболини ривожлантириш, бағрикенглик туйғусини шакллантириш, турли мамлакат ёшлари ўртасида дўстлик ўрнатишдир. Иштирокчилар тарғиб қиладиган асосий қадриятлар – дўстлик, тенглик, адолат, сиҳат-саломатлик, тинчлик, садоқат, ғалаба ва урф-одатлардир.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика