RU

Последние новости

00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  6 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3

ЎФАда "Football Marketing Asia" компанияси вакили билан учрашув ўтказилди Новости

ЎФАда "Football Marketing Asia" компанияси вакили билан учрашув ўтказилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон сўнгги йилларда Осиё миқёсидаги бир нечта нуфузли турнирларга мезбонлик қилиб келмоқда.

"Ушбу турнирларни юқори савияда ташкил этиш ва телетрансляция қилиш муҳим жараён бўлиб, мазкур соҳаларни ривожлантириш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва ОФКнинг трансляциялар бўйича ҳамкори ҳисобланган "Football Marketing Asia" компаниясининг директори Патрик Мёрфи билан учрашди. Очиқ ва самимий ўтган мулоқотда кейинги йилда юртимиз майдонларида ўтказиладиган нуфузли мусобақаларнинг трансляция масалалари юзасидан фикр алмашилди. 

Патрик Мёрфи медиа, маркетинг, чемпионатларни эфирга узатиш масаласи, технологиялар, тасвирга олиш стандартлари, шунингдек, ҳомийларни жалб қилиш хусусида ўз тавсияларини бериб ўтди. 

Суҳбат давомида ЎФА ва FMA ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Учрашув якунида Равшан Эрматов Патрик Мёрфига Ўзбекистон футбол ассоциациясининг эсдалик совғаларини топширди", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика