RU

Последние новости

00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  1 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  3 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  2 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2 21:21Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди  0 21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  2 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  5 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  7 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1

ЎФА вице-президенти ФИФА саммитида иштирок этди Новости

ЎФА вице-президенти ФИФА саммитида иштирок этди

Уммон пойтахти Маскат шаҳрида ФИФАнинг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Саммитда ФИФА президенти Жанни Инфантино, мутассаддилар ва ФИФАга аъзо футбол ассоциациялар вакиллари иштирок этишди.

Саммитда кўрилган асосий масалалар ФИФАнинг “Forward” лойиҳаси, Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг ташкилий ишлари ва трансферлар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Миллий Олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга йўл олгани туфайли ФИФА саммитида Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг вице-президенти Шоакром Исроилов иштирок этди.

Шоакром Исроилов саммит доирасида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашиб, унга Умид Аҳмаджоновнинг саломини етказди. Шунингдек, Ўзбекистонда футболни янги поғонага олиб чиқиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиш учун ФИФА президентини Ўзбекистонга таклиф қилди.

Жанни Инфантино бу таклифни бажонудил қабул қилиб, тез орада Ўзбекистонга боришга ваъда берди.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика