RU

Последние новости

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  1 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  4 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан учрашди Новости

ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан учрашди

Хабарингиз бор, бугун юртимиз майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги баҳслари старт олади.

Мезбон Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси эса гуруҳ босқичида Туркманистон, Қатар ва Эрон вакилларига қарши баҳс олиб боради.

Кеча ЎФА Президенти Абдусалом Азизов Туркманистон билан бўлиб ўтадиган илк ўйин олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Дастлаб, футболимиз раҳбари ёшлар жамоамиз олдида турган ушбу мусобақанинг масъулияти ҳақида фикр билдирди.

Энг аввало, терма жамоада ўйнаш ҳар бир футболчи учун фахр эканлиги, жамоа бирдам бўлиб, Ватан шарафи учун курашиши ва юрт обрўсини халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қилиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, жамоанинг олдида турган асосий мақсадлардан бири — Париж Олимпиадасига пухта ва тизимли тайёргарлик кўриш, ҳар бир футболчи профессионализм, интилиш ва меҳнатсеварликни ўзида мужассам қилиб бориши кераклиги айтилди. Ижобий натижага эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилиши маълум қилинди.

Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди. Шундан кейин Абдусалом Азизов мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Тиббий штаб томонидан футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни борасида маълумотлар эшиттирилди. ЎФА Президенти футболчиларга энг замонавий, юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди.

Учрашув якунида Абдусалом Абдумавлонович масъулиятли турнир олдидан жамоамизга яна бир бор омад тилади.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика