RU

Последние новости

19:52"Реал" Алабадан қутулмоқчи  0 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  23 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   1 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  3 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  3 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  4 15:38Роналду – энг яхши!  27 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  15 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5

"ЎФА қандай ишлашини тушунмаяпман" — Андрей Канченльскис Новости

"ЎФА қандай ишлашини тушунмаяпман" — Андрей Канченльскис

Суперлиганинг 1-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида россиялик мутахассис Андрей Канчельскис ўйин ҳақидаги фикрлари билан биргаликда ЎФАнинг ишлаш тизимини тушунмаётгани алоҳида таъкидлади.

- "Жанговор ўйин гувоҳига айландик. Эҳтирослар, ҳаяжон, мавсум бошланиши бўлгани учун ҳам ҳеч ким ютқазгиси келмайди. Барчада юқори иштиёқ. Майдон ҳолати яхши бўлмагани учун биринчи ўринга курашчан футбол, якка кураш, узун паслар орқали ўйнашга мажбур бўлинади. Бугун ҳам шундай бўлди. Мен футболчилардаги иштиёқ, жон куйдиришларини кўриб қувондим. Бундан мамнунман. Агарда ҳисоб 1:0 пайтида иккинчи голни урганимизда барчаси бошқача кечарди. Ёки 1:1 пайтида улар гол урганида, ютқазармидик. Натижа адолатли. Ўйинга ёндошув ва иштиёқ менга ёқди. Бу учун йигитларга раҳмат. 

Ниҳоят мавсум бошланди. Чунки биз буни жуда интиқлик билан кутгандик. Чемпионат бошланиши жуда чўзилиб кетди. ЎФА доим ўзгаришлар қилаверади. Ҳозир ҳам тушунарсиз ҳолат. Иккинчи тур ўйини 20 кунлик танаффусдан кейин бошланади. Тушунмайман, ЎФА қандай ишлашади? Умуман улар нимани исташади, тушунмайман. Кейинчалик қандай ишлашади, билмайман. Ҳеч нима тушунарсиз. Чемпионат бошланди. Лекин яна танаффус. Кейинги ўйинни яна 20 кун кутишимизга тўғри келади. Биринчи маротаба бундай ҳолатга дуч келишимиз. Мен бундай ташкилотнинг ишлаш услубини тушунолмаяпман. Лекин бу ерда шундай ишлашади, шундай қоидалар бор. Демак шунга риоя қилиб ишлаймиз ва яшаймиз", - деди Андрей Канчельскис.

Рейтинг: +91   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика