RU

Последние новости

12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  2 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  8 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  1 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  42 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10

ЎФА Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи билан шартномани узайтирди Новости

ЎФА Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи билан шартномани узайтирди

ЎФА бугун Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритаётган мутахассис Денис Иванков билан шартномани узайтирди.

Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз штабида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаётган Денис Иванков бугун ЎФА билан янги шартнома имзолаган. Яқинда расман "Насаф"дан кетган мутахассис ЎФА билан 3 йиллик битимга имзо чекди.

Қайд этиш керакки, Иванков бундан буёғига нафақат миллий термада, балки Олимпия терма жамоаси мураббийлар штабида ҳам фаолият кўрсатади. Денис Иванков МТЖда Эктор Куперга, ОТЖда эса Любинко Друловичга ёрдам беради.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, Денис Иванков "Насаф"даги фаолияти давомида турли ёшдаги терма жамоалар ва МТЖ даражасидаги Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов ва Умиджон Эргашев каби иқтидорли посбонларни тарбиялашга муваффақ бўлди. Шунингдек, Иванков "Насаф"дан аввал ишлаган "Машъал"даги фаолияти давомида ҳам ажойиб посбонларни чиқаришда жонбозлик кўрсатган. Улардан бири Санжар Қувватов. Айни пайтда Иванковнинг барча шогирдлари терма жамоаларга номзод дарвозабонлар ҳисобланади.

Рейтинг: +78   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика