RU

Последние новости

08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  0 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  10 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1

ЎФA ОФКнинг оммавий футбол ривожи бўйича "кумуш" тоифа аъзолари сафига киритилди Новости

ЎФA ОФКнинг оммавий футбол ривожи бўйича "кумуш" тоифа аъзолари сафига киритилди

Теги :  ОФКЎФA
Осиё футбол конфедерацияси уюшмага аъзо мамлакатлар футбол федерацияларини мамлакатда оммавий футболни ривожлантириш йўналиши бўйича олиб бораётган дастурлари кўламига кўра маълум тоифаларга ажратиб келади.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ОФК томонидан оммавий футбол ривожи бўйича "кумуш" тоифаси аъзолари сафига киритилди.

ОФК веб-сайтининг ёзишича, оммавий футболни ривожлантириш бўйича "кумуш" тоифага кирувчи мамлакатлар сони 6 тага етди. Қитъа футбол уюшмаси 2017 йилдан буён аъзо футбол ассоциацияларини ўз мамлакатида оммавий футболни янада ривожлантириш борасида амалга ошираётган дастурлари самарадорлиги бўйича тоифаларга бўлиб келмоқда. Бунда оммавий футбол бўйича йўлга қўйилган ташаббус ва дастурлар сони, уларнинг қамрови, мавжуд инфратузилма, болалар ўртасида ўтказилаётган турнирлар ташкилотчилик даражаси каби жами 20 та меъзон асос бўлиб хизмат қилади.

ЎФA мамлакатда футболни янада оммалаштириш мақсадида ҳудудий футбол ассоциациялари билан биргаликда мунтазам равишда қатор фестиваллар, турли ёш тоифалари учун мусобақалар ўтказиб келмоқда.

ЎФA техник директори Шовкат Имамов ОФК веб-сайтига бу борада қуйидагича фикр билдирди:

– ОФК билан барча йўналишлардаги яқиндан ҳамкорлик самараси ўлароқ ЎФAнинг қатор лойиҳа ва дастурлари мамлакатда оммавий футболни ривожлантиришда муҳим ўрин тутмоқда ва футболнинг дўстлик ҳамда тинчлик элчиси сифатидаги ўрнини мустаҳкамламоқда. ЎФA ОФКнинг барча дастурларида катта мамнуният ила иштирок этади.

Қайд этиш жоиз, ЎФA шунингдек, мамлакатда аёллар футболини ривожлантириш, қолаверса имконияти чекланган инсонларнинг спорт билан шуғулланиши учун ҳам амалга оширилаётган дастурлари учун тақдирланди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика