RU

Последние новости

22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  1 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  0 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  2 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1

ЎФА мутасаддилари Греция футбол федерацияси вакиллари билан учрашишди Новости

ЎФА мутасаддилари Греция футбол федерацияси вакиллари билан учрашишди

Теги :  ГрецияЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Европа мамлакатлари футбол федерациялари билан яқин алоқалар ўрнатиб, ўзбек футболи ривожи йўлида уларнинг бой тажрибасидан унумли фойдаланиш йўлида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келишмоқда.

Жумладан, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг маслаҳатчиси Санъат Шарипов ва ЎФА Терма жамоалар департаменти директори Шарофиддин Ҳожиниёзов бугун Греция футбол федерацияси вакиллари - Греция футбол федерацияси Техник директори Харалампос Зеленицас, Греция миллий терма жамоаси менежери Деспоина Папастатопулоус ҳамда ГФФ Терма жамоалар билан ишлаш бошқармаси вакили Антонис Занетопулос билан учрашишди.


Греция футболи дунёда ўз ўрнига эга бўлиб, бу мамлакат футбол методологиялари ва мураббийлар тайёрлаш бўйича Европада етакчи мамлакатлар қаторида туради.

2004 йилда Греция Европа чемпионатида ғолиб чиққанидан кейин бутун дунёда Греция терма жамоасининг ўйин услуби ва натижа учун ниҳоятда тартибли ҳаракат қилиш жиҳатлари синчиклаб ўрганилиб, андозалар кўчиришга ҳаракат қилинди.

Грецияда мураббийлик лицензиясига эга бўлиш учун жуда катта талаб қўйилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, бу ерда мураббийлар фаолиятни бошлашдан аввал ўз устида кўп ишлаши ва мураккаб имтиҳонларга тайёр бўлиши керак бўлади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари Греция футболи вакиллари билан учрашув чоғида мураббийлар тайёрлаш тизими ҳақида фикр алмашишди. Грециядаги футбол академияларида йўлга қўйилган иш услуби ўрганилди ҳамда ўзбекистонлик болалар мураббийларини Грецияга юбориб, ўша ерда малака ошириш курсларида таҳсил олишларини таъминлаш бўйича ҳам бир тўхтамга келинди. Шунингдек, келгусида болалар футболи бўйича грециялик мутахассисларни, Про сертификати ҳамда "А" лицензиясига эга, Европада кучли ҳисобланган мураббийларни юртимизга таклиф этиб, улар иштирокида мамлакатимиздаги болалар ва ўсмирлар академияларида турли семинарлар ва ўқув курслари ўтказиш бўйича ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Бундан ташқари,  Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари билан Греция терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинлари ўтказиш бўйича ҳам келишувга эришилди.

Ўзбекистоннинг кўплаб клублари ва терма жамоалари қиш мавсумида Туркия мамлакатида йиғинлар ташкил этишади. Греция эса жойлашуви ва иқлими жиҳатдан Туркияга яқин бўлгани сабабли, келгусида Туркияда йиғин ўтказадиган жамоалар Грецияга ҳам йўл олиб, бу ерда назорат ўйинларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика