RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

ЎФА майдонида “Наврўз фестивали” бошланди Новости

ЎФА майдонида “Наврўз фестивали” бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тавсиясига биноан Тошкент шаҳар футбол федерацияси 2004 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида "Наврўз фестивали"ни ўтказишга киришди.

Бундан кўзланган мақсад  Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини шакллантириш, унинг таркибига истеъдодли футболчиларни саралаб-танлаб олишдан иборат.

Саралаб олиш масъулияти яқин ўтмишнинг таниқли футболчиси Азамат Абдураимов зиммасига юклатилган. 16 ёшли ўсмирлар термасини бошқаришга бириктирилган Абдураимов бошчилигидаги селекционерлар гуруҳи  мусобақа давомида Тошкент, Қашқадарё ва Намангандаги истеъдодли футболчиларнинг хатти-ҳаракатларини кузатишади, хулоса қилишади.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси жорий йилда шаклланади, 2019 йили Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Агар саралашдан муваффақиятли ўтса 2020 йил Осиё чемпионати финал босқичида қатнашади. Ушбу қитъа чемпионатида ярим финалга қадар етиб борган ўсмирлар терма жамоаларига эса  2021 йилда бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионатида қатнашиш йўлланмаси берилади.

Бугун ЎФФ сунъий майдонида иккита ўйин бўлиб ўтди:

20 март.
"Пахтакор" (Тошкент) - "Насаф" (Қарши) – 2:1
"Odil Junior" (Наманган) - "Локомотив" (Тошкент) – 1:1

22 март.
"Odil Junior" - "Спартак"
"Бунёдкор" - "Насаф"

24 март.
"Пахтакор" - "Odil Junior"
"Локомотив" - "Насаф"

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика