RU

Последние новости

17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  0 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  4 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  6 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  11 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  6 13:43Ана холос! Гасперини Довбикка чиқиш эшикларини кўрсатмоқда  9 13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  5 12:42Лондон клуби 70 млн фунтлик трансферни амалга оширишга тайёр  1 12:26Эшитдик-да! ЦСКА клубида ўзбекистонлик мураббий иш бошлашга яқин  0 11:51"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...  0 11:20Турғунбоевнинг голи турнинг энг яхшиси бўлишга даъвогар  17

ЎФА жаҳон чемпионати ҳар икки йилда ўтишини қўллаб-қувватлайди Новости

ЎФА жаҳон чемпионати ҳар икки йилда ўтишини қўллаб-қувватлайди

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ФИФАнинг янги ғоясига жавобан дунё футболи оммасига мурожаат қилди.

Унда ўзбекистонлик футбол мухлисларининг 30 йиллик орзуси ҳисобланган жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконияти ошишига хизмат қиладиган ФИФА ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиш истагида. 

"Ассалому алайкум!

Бугунги, ҳаммамиз учун синовли кунларда соғ-омонсиз деган умиддаман. 

Мен Ўзбекистон футболи оиласининг ФИФА жаҳон чемпионати бўйича фикри билан ўртоқлашмоқчиман. 

Жаҳон чемпионати футболдаги чўққи ҳисобланади. Бу спорт билан шуғулланишни бошлаган инсон борки, мундиални орзу қилади. Аммо бу жуда кам сонли маҳоратли футболчиларга насиб этади. Сабаби ЖЧ тўрт йилда бир маротаба ўтказилади. Саралаш босқичи эса жуда ҳам мураккаб ва унда баъзида топ-жамоалар ҳам йўлланмасиз қолади. Футболчилик фаолияти жуда қисқа, миллий жамоаларда рақобат кучли. Бир босқичда ўйнаган футболчи 4 йилдан сўнг кейинги босқичда жамоага бошқа чақирилмаслиги мумкин. Қолаверса, жароҳатларни ҳам унутмаслик керак. Шундай экан, жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятининг ошиши бутун дунё футболчилари, мураббийлари, ҳакамлари ва албатта, мухлислари қўллаб-қувватласа керак, деб ўйлайман. 

Мисол учун, ҳакамларни олайлик. Мен билган кўплаб истеъдодли ҳакамлар 4 йиллик босқичда рўйхатдан четда қолган. ФИФА таклиф қилаётган 2 йиллик босқичнинг ютуғи шундаки, футболчилар ва футболга алоқадор барча мутахассисларнинг мундиал орзуси амалга ошиш имконияти янада ортади. Қолаверса, агар қитъа чемпионатлари ҳам шу тизимга ўтса, биз ҳар йили терма жамоалар миқёсида катта финал турнирлари гувоҳига айланишимиз мумкин. ФИФАнинг футболни ривожлантириш бўлими раҳбари Арсен Венгернинг бу борадаги таклифи билан танишар эканмиз, яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратишимиз зарур. Саралаш баҳсларининг оптималлаштирилиши. Яъни, мавсумда икки марта терма жамоалар саралаш баҳслари учун йиғилишади ва йўлланмалар учун ўйинлар ўтказишади. Бошқа пайт футболчилар клубларнинг ихтиёрида бўлишади ва узоқ сафарлардан кейинги толиқиш муаммосига камроқ дуч келишади. Биз бу таклифни футбол учун фойдали деб ҳисоблаймиз. 

Ҳакамлик фаолиятим давомида биз ҳам йирик мусобақаларни интизорлик билан кутардик. Энди эса мамлакатимиз футболининг раҳбарларидан бири сифатида терма жамоамизнинг мундиалда қатнашишини ният қиламан. Зеро, жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлиш ўзбекистонлик футбол мухлисларининг 30 йиллик орзуси ҳисобланади. Ўзбек футболи оммаси ФИФАнинг бу борадаги ташаббусини қўллаб-қувватлайди. Футболни биргаликда ривожлантирамиз!", – Равшан Эрматов.

Рейтинг: -31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика