RU

Последние новости

17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  0 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  0 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  1 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  2 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  3 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  10 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10

ЎФА Азиз Турғунбоев ишини кўриб чиқади Новости

ЎФА Азиз Турғунбоев ишини кўриб чиқади

Ўтган мавсумни “Навбаҳор” сафида якунлаган ва айни вақтда кимга тегишли эканлигини ўзи ҳам билмаётган Азиз Турғунбоев масаласи атрофлича ўрганиб чиқилади.

Турғунбоевнинг ПФЛ рўйхатидан ўтказилган ва “Навбаҳор”га тегишли бўлган шартномаси 2018 йилнинг ноябрь ойи сўнгида ўз кучини йўқотган. “Навбаҳор” ва “Пахтакор” футбол клублари ўтган йилнинг сўнгги ойида футболчини ПФЛ рўйхатидан ўтказишга уриниб кўрди. Бироқ трансфер ойнаси 17 декабрь санасида очилишидан келиб чиқиб, ПФЛ ҳар икки томон шартномасини ҳам қабул қилмади.

Шу йилнинг 22 январь куни “Пахтакор” Азиз Турғунбоев билан 1 январь куни тузилган шартномани Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказишга олиб келди. 28 январь куни эса клуб мазкур шартномага имзо қўйган футболчи “Навбаҳор” сафида хориж йиғинида иштирок этаётгани юзасидан шикоят аризаси билан ПФЛ бош директорига мурожаат йўллади.

Мазкур шикоят аризаси ПФЛ томонидан ЎФАнинг “Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита”га оширилди. Комиссия тез кунлар ичида бу масала юзасидан иш бошлайди. Унда “Навбаҳор” ва “Пахтакор” футбол клублари бош ҳамда спорт директорлари, футболчи Азиз Турғунбоевнинг ўзи ва мазкур масала юзасидан маълумотга эга дея таҳмин қилинаётган бошқа шахслар иштирок этади.

Профессионал футбол лигаси мазкур масала юзасидан маълумотларни, фактларни жамоатчиликка тақдим қилиб боради. Қолган футболчилар ва клублар бундай вазиятга тушиб қолмасликлари йўлида бу муҳимдир. 2019 йилги мавсумдан эътиборан ПФЛ шартномалар масаласига жиддий эътибор қаратмоқда. Ташкилот футбол клублари билан шу йўлда ишлаш ва шартномаларни ҳурмат қилиши юзасидан ишларни аллақачон бошлаган.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика