RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  27 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  38 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  107 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

ЎФА академиялари учун имтиҳонларда таниш-билишчилик ва коррупцияга йўл қўйилмайди Новости

ЎФА академиялари учун имтиҳонларда таниш-билишчилик ва коррупцияга йўл қўйилмайди

Теги :  ЎФАакадемия
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўз тарихида илк бор ҳар бир ҳудудда футбол академияларини ишга тушираётганидан хабарингиз бор.

 Тез орада мазкур академиялар учун қабул имтиҳонлари асосий босқичга кўчади.
 
Ташкилот имтиҳонлар шаффоф ўтиши учун барча ишни амалга оширишга тайёр. Шундан келиб чиқиб, имтиҳонларни олувчи комиссияга раис сифатида шахсан Умид Аҳмаджоновнинг ўзи бошчилик қилади.
 
“Футбол академияларини ташкил этиш осон бўлаётгани йўқ. Буни ҳамма бирдек тушуниши лозим. Ишни йўлга қўйиб олсак, босқичма-босқич академияларимизни ривожлантириб бораверамиз. Агар мамлакат футболи ўсишини барчамиз истаётган бўлсак, унда бир ёқадан бош чиқаришимиз яхши. Яъни, биздан ташқари мустақил кузатувчилар, айниқса, ОАВ ҳам имтиҳонларга бемалол ташриф буюриши мумкин. Биз уларнинг ёрдамларига суянамиз ва улар сўраган ҳар қандай маълумотни тақдим этишга тайёрмиз”,  — деди Умид Аҳмаджонов.
 
Фарзандини етук футболчи қилиш истагидаги ота-оналар ҳам, имтиҳонларда бевосита иштирок этаётган мураббийлар ҳам бир жиҳатни яхшилаб тушуниши олиши лозим. Футбол академиясига қабул қилинаётган бола устидан пора ёки таниш-билишчиликнинг бўлиши мантиққа умуман зид. Боиси, академияга фаолиятини давом эттириш бахтига мушарраф бўлган бола, келаси йил ўз ўрнини бой бериб қўйиши ҳам мумкин. ЎФА комиссияси бу борада йиллик мажбурият ишлаб чиққан бўлиб, футболчи йил давомида қанчалик ўсаётгани борасида тестдан ўтказиб борилади. Йил якунида белгилаб берилган кўникмаларни эгаллай олмаган болага жавоб берилади. Унинг ўрнида академияга дастлабки йили кира олмаган бўлса-да, ўсишда давом этаётган бошқа ўсмир жалб қилинади.
 
Шунингдек, мураббийларда ҳам худди шундай мажбурият бўлади. Яъни, тарбияланувчиларининг аксар қисми берилган вазифаларни ўзлаштира олмай, академия билан хайрлашган мутахассисларга ҳам жавоб берилади. Бу талаб ўз навбатида мураббийларни енг шимариб ишлашга мажбур қилади, улар ўртасидаги рақобатни оширади. Шунингдек, академия мураббийлари имтиҳонда фақат ва фақат энг кучлиларни олишга ҳаракат қиладики (таниш-билишни эмас), зеро кейинги 1 йил давомида унинг тарбияланувчилари белгиланган талаб даражасида ишлашга қийналмаслиги керак. Йўқса, ўзи ҳам ишидан айрилиши мумкин.
 
“Қайсидир академияда порахўрлик ёки шунга ўхшаш бирорта иллатни пайқасак, бундай хатога йўл қўйганларни футболга умуман яқинлашмайдиган қиламиз. Фақатгина футбол билан чекланмай, ўша инсонларни тегишли органларга топширамиз. Тоза футбол истасак, олдин болалар футболига софлик олиб киришимиз шарт. Болалар футболи иллатлардан ҳоли бўлиши учун ҳаммамиз масъулмиз”, — деди Умид Аҳмаджонов ЎФА комиссияси билан учрашувда.  
 
Академияга футболчилар ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг имзоси билан қабул қилинади. Имтиҳонлар юзасидан эътирози борлар имтиҳонлар якунидан кейинги 10 кун давомида апелляция бериши мумкин. Бундай ҳолатда ўсмирни алоҳида комиссия назоратдан ўтказади. Бу борадаги бошқа янгиликлар ҳар куни ЎФА матбуот хизмати томонидан бериб борилади.

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика