RU

Последние новости

09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  2 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  3 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  1 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  8 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  2 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  2

ЎФА Абдуқодир Ҳусанов каби юлдузларни ўз ҳимоясига олиши керакми? Новости

ЎФА Абдуқодир Ҳусанов каби юлдузларни ўз ҳимоясига олиши керакми?

Аввал хабар берганимиздек, яқин ўтмиш юлдузи Одил Аҳмедов "90minutuz" подкастида иштирок этди.

Бугунги кунда ЎФА вице-президенти лавозимида ишлаб келаётган мутахассис "Манчестер Сити" ва миллий терма жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан боғлиқ вазият бўйича фикрларини билдирди.

"Футбол оммалашиб кетди. Бизнинг менталитетимизда бу ҳолатни назоратга олиш бироз мушкул. Футболчи келдими, мен танишиманми, мендан кимдир илтимос қилади. Унга телефон қилади, бунга телефон қилади. Шунақа нарсалар кўпайиб кетади. Бироқ барибир кўп нарса футболчининг ўзига боғлиқ бўлади. Ҳурмат-эътиборни сақлаган ҳолда диққатини ўйинга қаратиши ва қолган нарсаларни четга суриб қўйиши зарур. Ҳар кимни кўнглига қарайман деб, ўзингиз панд еб қўйишингиз мумкин", – деди Аҳмедов.

Подкаст муаллифларидан бири Миркомил Мусаев Аҳмедовдан Ўзбекистон МТЖнинг олдинги ва ҳозирги ўртоқлик ўйинлари ўртасидаги фарқ ҳақида тўхталиб, миллий жамоа 2022 йилдан бери Швеция, Мексика, АҚШ ва бошқа термаларга қарши учрашувлар ташкил этаётганини қайд этди. 

Миркомил Мусаев: "Ўша пайтда нега биз нисбатан савияси пастроқ жамоаларга қарши ўйнаганмиз? Шу савол сиз футболчиларда ҳам туғилганми?"

Одил Аҳмедов: "Албатта, бу савол доим туғилган. Ўша пайтларда ассоциацияда кимларни ишлаганини эслолмайман. Бу нарса бугунги кунда халқаро бўлим яхши фаолият юритаётганидан дарак беради. Халқаро муносабатлар ҳам яхши ва ассоциация президенти ҳар бир учрашув учун имконият яратиб беради. Шунинг учун бизда ўртоқлик ўйинлари кўпайди ва таклифлар келиб тушмоқда. Нафақат, асосий терма жамоа, балки ёшлар ва ўсмирлар ҳам Бразилия, Аргентина мамлакатларида ўйнаб келишди. Кўриняптики, кучлироқ терма жамоалар билан қанчалик кўй ўйнасак, натижалар ҳам шунчалик яхши бўлади. Бизнинг вақтимизда нималар бўлганидан хабарим йўқ, чунки биз келиб, вазифамизни бажарардик ва ўйнаб кетардик".


"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика