RU

Последние новости

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  5 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

"ОФ": "Кенгурулар" Германияда (4-сон) Новости

"ОФ": "Кенгурулар" Германияда (4-сон)

Осиё футболига бағишланган лойиҳамизнинг 4-сонида Австралия терма жамоаси ҳақида қисқача маълумот берамиз.

2006 йилда Австралия терма жамоаси ўз тарихида биринчи ва ҳозирча охирги марта жаҳон чемпионати плэй-офф босқичига чиқди. Қуйида ўша мусобақа ҳақида:

Саралаш турнири 

Австралияликлар азалдан Океания минтақасида барча рақибларидан 2-3 қадам олдинда бўлишган (Осиё футбол конфедерациясига ўтишидан аввал) ва бошқа қитьа вакиллари билан ўтказиладиган ўтиш ўйинлари улар учун доим жиддий тўсиқ саналган.

Шундай қилиб, Австралия терма жамоаси бу гал ҳам барча рақибларини осонликча мағлуб қилди. Бошқаларнинг савиясига баҳо бериш учун Соломон ороллари билан 2 ўйинни эслашнинг ўзи кифоя (7:0, 2:1). Уругвай терма жамоасига қарши плей-оффдан олдин австралияликлар "Конфедерациялар кубоги-2005"да иштирок этишди (гуруҳда 3 мағлубият, шу жумладан, Тунисга ҳам имкон бой берилди). Навбатдаги муваффақиятсизликдан қўрққан мамлакат футбол федерацияси бош мураббий Фрэнк Фаринани ишдан бўшатди. Унинг ўрнига нидерландиялик Гус Хиддинк таклиф қилинди. Уругвай термасига қарши Монтевидеодаги биринчи ўйин Лотин Америкаси вакилларининг минималь устунлигида якунланди. "Яшил қитьа"да 86 000 томошабин гувоҳлигида ўтган жавоб учрашуви тақдирини Марко Брешианонинг биргина голи ҳал қилди ва пенальтилар сериясида Авсиралиянинг қўли баланд келди – 4:2. Шу тариқа "Соккеруз" ўз тарихида иккинчи, 1974 йилдан бери биринчи бор мундиаль йўлланмасига эга чиқди.

Чемпионат стартидан аввал

Қуръа Австралия учун омадсиз бўлди. "Соккеруз" амалдаги чемпион (Бразилия), кучли Хорватия ҳамда қаторасига 3-бор мундиалга чиққан Япония терма жамоаларига қарши ўйнаши керак эди. Бироқ, австралияликларнинг таркиби ҳам бошқалар юрагига ғулғула сола биларди – инглиз клубларидан 11 футболчи, Жейсон Чулина (ПСВ), Винс Грела ва Марк Брешиано ("Парма"), Жон Алоизи ("Алавес"), Скотт Чипперфилд ("Базель"). Қайдномадан фақат 3 нафар миллий чемпионатда ўйнайдиган ўйинчи жой олди ва уларнинг ҳеч бири Германиядаги баҳсларда майдонга чиқарилмади. Сенсациялар устаси сифатида танилган Хиддинк каби мутахассиснинг борлиги Австралиянинг фойдасига ишлади. 

Гуруҳ босқичи 

Австралия – Япония 3:1. 

Австралия – Бразилия 0:2. 

Австралия – Хорватия 2:2.


Дарҳақиқат, Хиддинк Австралиянинг мундиалдаги илк ғалабасида ҳал қилувчи роль ўйнади. Биринчи бўлимда тўп ўтказиб юборган "соккеруз" танаффусга қадар ҳеч қанақасига ҳисобни тенглаштира олмади. Ўйиннинг иккинчи ярмида нидерландиялик мутахассис дастлаб Тим Кэхилл ("Эвертон"), кейин Жон Алоизини ўйинга чиқарди. 84-дақиқада жавоб голини урган Кэхилл 89-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда ўз жамоасини ҳисобда олдинга чиқарди. Алоизи эса ўйинга нуқта қўйди. Шундан сўнг мухлисларнинг сеҳргар Гусга ишончи ортиб кетди. 

Иккинчи турда Бразилияга имконият бой берилди, аммо бундан ҳеч ким фожиа ясай олмайди. Японияни енга олмаган Хорватия термаси имтиҳонидан олинган бир очко ҳам Астралияни кейинги босқичга олиб чиқиши аниқ эди. Учрашув хорватларнинг голи билан ошланди – Дарио Срна, 2-дақиқа. "Яшил қитьа" йигитлари тайм охирида пенальти ишлашди, уни "Ньюкасл" ҳимоячиси Крейг Эндрю Мур голга айлантирди. 56-даиқада Желько Калач ("Милан" посбони) Нико Ковачдан гол қабул қилиб олди. Бунга қадар Австралия постини Марк Шварцер ("Мидлсбро") қўриқларди, аммо Хиддинк Бразилияга қарши ўйиндан кейин уни заҳирага ўтқазиб қўйди.

Мураббий хатосини тузатди. Брешиано ва Алоизи ўйинга туширилди. 79-дақиқада айнан шу иккови ташкил қилган ҳужумни Харри Кьюэлл ("Ливерпуль") Плетикоса дарвозасига киргазиб қўйди – 2:2. Ўйиннинг қолган қисми хорватларнинг устунлигида ўтди. Учта қизил карточка (2 хорват, 1 австралиялик) кўрсатилди. Дарио Шимич ўйиндан четлатилган вазият қизиқ бўлади. Унга ҳакам 3 марта сариқ карточка кўрсатиб, кейин "қизил" берди. Чунки англиялик Грэм Полл биринчи огоҳлантиришдан кейин ён дафтарчасига Шимичнинг фамилиясини нотўғри қайд этган эди. 

1/8 финал 

Австралия – Италия 0:1 

Итальянлар билан ўйинда Хиддинк синовдан ўтган Шварцерни дарвозага қайтарди ва бу орқали ўз хатосини тан олган бўлди. "Соккеруз" итальянларни иложи борича майдон марказида ушлаб туришга ҳаракат қилди, аммо Шварцер дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятлар содир бўлди. 2 бор дарвозабон муваффақиятли ўйнади, тўп бир марта тўсинга тегди.

Бироздан кейин Скотт Чипперфилднинг зарбасини ажойиб усулда қайтарган Жанлуижи Буффон ҳам исбот талаб қилмас маҳоратини яна бир марта намойиш қилди. 2-бўлим аввалида итальяанлар яна бир қулай имкониятни бой беришди, 50-дақиқада эса улар учун ҳалокатли воқеа юз берди: Брешианога нистбатан қоидани бузган Марко Матерацци тўғридан-тўғри "қизил" билан майдонни тарк этди. Австралия шундан кейин ҳудудий устунликни қўлга олиб, хавфли вазиятлар яратишни бошлади, аммо ўтказиб юборилган қарши ҳужумлардан сўнг улар яна эҳтиёткорлик билан имкониятларини кутиб ўйнашди. Шундай вазият 81-дақиқада содир бўлди, бироқ Кэххилнинг зарбасига аниқлик етишмади. Хиддинк яширин қуроли – Жон Алоизини майдонга чиқарди. Аммо барчаси тескари бўлди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сонияларида "скуадра адзурра" фулбэки Фабио Гроссо австралияликлар жарима майдонига ёриб кирди ва Лукас Нилга тўқнашиб кетди. Яққол қоидабузарлик аломатлари бўлмаса ҳам, испаниялик арбитр Луис Медина Канталехо "нуқта"ни кўрсатди. 11 метрлик жарима тўпидан унумли фойдаланган Франческо Тотти "жанг"ни тугатди.

Ўйин якунида сенсация кутган кўплаб ишқибозлар ғазабланишди. Аммо тарихга эътибор қилсангиз, 4 йил олдин айнан Хиддинк бошчилигидаги Жанубий Корея термаси эквадорлик арбитр Байрон Морено ёрдамида Италияни мундиалдан чиқарибб юборган эди. Тақдир итальянлар учун адолатни тиклади...

"ОФ": Фаолиятини якунлаган Единак, "Уммон ёқути" ва Ироқ футболи афсонаси (3-сон)

"ОФ": "Алан Ширер" ва япон футболи афсонаси (2-сон)

"ОФ": Эронда ўйнаётган Европа чемпиони (1-сон)

Автор :
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика