RU

Последние новости

17:31Суперлига. ОКМК - "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 17:00Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 4 ўйиндан бери "Андижон"ни ютолмаяпти  0 16:39АПЛ клублари А Серия клубларига қараганда 500 баравар кўп (!) пул сарфлади  3 16:12Испания футбол федерацияси "Барселона" АҚШда ўйин ташкил этишига рози. Энди УЕФАнинг рухсати керак  1 15:44Мали U-17 Ўзбекистон U-16 терма жамоаси дарвозасини 5 марта ишғол қилди  17 15:32Рустам Акрамов хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди  0 15:18ОФК Чақирув Лигаси саралаши. "Фальконс" "Тайчун"дан устун келди, ўзбекистонлик ҳужумчидан дубль!  1 14:50"Сўғдиёна"да синовли саҳифалар старти — Иван Бошковични олдинда нималар кутяпти? У ёзда жамоани кучайтира олдими?  2 14:27Расман: ПСЖ украиналик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 14:05"Пахтакор-79" хотирасига ҳурмат бажо келтирилган, жамоалар дурангга рози бўлган "Динамо" – "Пахтакор" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:31"Андижон" – "Навбаҳор" ўйинини ким шарҳлаши маълум  25 13:01"Хоразм" билан ўйинда "Бухоро"ни ким бошқариши маълум  2 12:35ОФК Чақирув лигаси. Ўзбекистонлик ҳакамлар Сурия ва Бангладеш жамоалари ўртасидаги учрашувда ишлайди  0 12:13Игорь Сергеев: "Ҳакамларга ўйин борасида жиддий саволлар бор. "Пахтакор-79" билан боғлиқ фожиани унутмаслик лозим"  3 11:58Улуғбек Ҳошимов: "Пахтакор"га қарши биринчи марта ўйнаётганим йўқ"  3

"ОФ": Фаолиятини якунлаган Единак, "Уммон ёқути" ва Ироқ футболи афсонаси (3-сон) Новости

"ОФ": Фаолиятини якунлаган Единак, "Уммон ёқути" ва Ироқ футболи афсонаси (3-сон)

Осиё футболига бағишланган лойиҳамизнинг 3-сонида бир қатор (Австралия терма жамоаси собиқ сардори, шунингдек, Уммон ва Ироқ футболининг энг кучли футболчилари) номлар ҳақида қисқача маълумот берамиз.

Миле Единак

Кеча, 12 июнь куни АПЛ ва Австралия терма жамоаси сафидаги ўйинлари билан сизга яхши таниш бўлган футболчи фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Единак 1984 йил Сиднейда хорват муҳожирлари оиласида дунёга келди. Футболдаги илк одимлари келажакда унинг "соккеруз" етакчисига айланишидан дарак бермаган. Шу туфайли Миленинг терма жамоадаги дебюти анча кеч (24 ёшида) рўй берди. Бироқ, шундан кейин барчаси ўзгариб кетди. 2009 йилда Туркия Суперлигасига кўчиб ўтган футболчи Анқаранинг "Генчлербирлиги" ва Анталиянинг "Антальяспор" жамоаларида тўп тепди. Қатарда ўтказилган Осиё кубогидан кейин топ-лигалар вакиллари назарига тушиб қолган Единак 2011 йилда "Кристал Пэлас"га кўчиб ўтди. Жанубий Лондон клубидаги 5 йиллик фаолиятидан кейин "Астон Вилла" сафига қўшилган хавбек 2019 йилнинг ёзига қадар бирмингемликлар шарафини ҳимоя қилди. Сўнгги бир йил давомида эркин агент бўлган футболчи 35 ёшида катта футбол билан хайрлашди.

Австралия терма жамоасидаги 10 йиллик фаолиятида "соккерузлар"нинг ҳақиқий таянчига айланган ярим ҳимоячи 3 мундиал, 2 бор Осиё кубогида иштирок этганди. 2011 йилги қитьа чемпионатида кумуш, 2016 йил олтин медалга эга чиққан Единак Россия яшил майдонларида ўтказилаган мундиал якунида терма жамоадаги фаолиятини якунлаган. 


Ҳусайин Саид

1958 йил Боғдодда таваллуд топган Ҳусайин Саид Муҳаммад Ироқ футболи тарихидаги энг яхши футболчи ҳисобланади. Бутун фаолияти (1975-91) давомида пойтахтнинг "Ал-Талаба" жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи 3 бор мамлакат чемпиони, 4 марта кубок ғолибига айланди.

Турли мусобақаларда 789 ўйин ўтказган форвард 685 та гол урган. У ўйинлар (126) ва голлар сони (78) бўйича Ироқ миллий жамоаси рекордчиси ҳисобланади. 

Маълумот учун, 32 ёшида фаолиятини якунлаган Ҳусайин Саид терма жамоа сафида гол уриш бўйича энг яхши натижа қайд этганлардан бири ҳисобланади.  Футбол тарихида фақат 4 нафар футболчи ундан яхшироқ натижа кўрсатган: Годфри Читалу (Замбия), Ференц Пушкаш (Венгрия), Роналду (Португалия), Али Дайи (Эрон).

Али ал-Хабси

Уммон султонлиги футболи тарихидаги энг ёрқин ном. Осиёлик дарвозабонлар учун Европа майдонларига йўл олиш учун нақадар мушкул эканидан хабарингиз бор. Али ал-Хабси эса бу вазифани 22 ёшида (2003 йил) уддалаган. Унинг тақдирини Норвегия терма жамоасига қарши ўтказилган биргина ўртоқлик ўйини ўзгартириб юборди. Голкипер учун мазкур баҳс терма жамоадаги дебют ўйини эди. Якунда норвеглар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Аммо ал-Хабси кучли реаксияси ва бетакрор сэйвлари билан Норвегиянинг "Люн" жамоаси эътиборини ўзига қарата қолди. "Люн"даги 3 йиллик фаолияти давомида Норвегия чемпионатининг энг яхши посбони бўлишга ҳам улгурган Али 2006 йилда Сэм Эллардайс бошчилигидаги "Болтон"га кўчиб ўтди. Шундан кейин 11 йил давомида АПЛ клублари шарафини ҳимоя қилди ("Болтон", "Уиган", "Брайтон", "Рединг"). 2017 йилда Саудия Арабистонининг "Ал-Хилол" жамоаси таркибига қўшилди. 2019 йил (38 ёшида!) яна "Туманли Альбион"га қайтди ва "Вест Боромвич" футболчисига айланди.


Маълумот учун, Али ал-Хабси 18 йилдан буён Уммон терма жамоаси постини ҳимоя қилиб келмоқда. 

"ОФ": "Алан Ширер" ва япон футболи афсонаси (2-сон)

"ОФ": Эронда ўйнаётган Европа чемпиони (1-сон)

Автор :
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика