Одил Аҳмедовнинг жамоадоши "Фламенго"га ўтди
03 янв 2017 12:25
Новости
Одил Аҳмедовнинг жамоадоши "Фламенго"га ўтди
Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби ярим ҳимоячиси Дарио Конка фаолиятини Бразилияда давом эттиради
Аргентиналик футболчи ижара асосида 2017 йил охирига қадар Бразилиянинг "Фламенго" клуби шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Конка 2011-2013 йилларда Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клуби шарафини ҳимоя қилди. 2015 йилдан буён "Шанхай СИПГ"да ўйнаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда "Шанхай СИПГ" ўз сафига икки легионер футболчилар бразилиялик Оскар ҳамда, ўзбекистонлик Одил Аҳмедовни қўшиб олганди. Бундан ташқари жамоада Халк, Элексон ва Куасси каби легионерлар мавжуд.
Комментарии