RU

Последние новости

09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  0 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  4 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  12 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  8 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  46 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6

Одил Аҳмедовни дунёга танитган ўйинни ёдга оламиз: Қатар - Ўзбекистон 0:2 (Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳи) Новости

Одил Аҳмедовни дунёга танитган ўйинни ёдга оламиз: Қатар - Ўзбекистон 0:2 (Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳи)

2011 йил Қатардаги Осиё Кубоги биринчи учрашувини ёдга олишга қарор қилдик.

Маълумки, миллий жамоамиз ушбу турнирда тарихдаги энг яхши натижани қўлга киритган. Вадим Абрамов шогирдлари биринчи қадамни турнирнинг очилиш ўйинида Қатар терма жамоасига қарши кечган беллашув билан бошлаган.





Мазкур учрашувдан олдин кўпчилик мезбонларни имкониятини юқори баҳолади. Қатар таркибида уругвайлик, испаниялик маҳаллийлаштирилган футболчилар анча вақтдан бери тўп тепарди. Фабио Сезар, Педро Мигел, Себастян Куинтана ва ҳоказо. Бош мураббий ўз даврида Сенегални мундиал сари етаклай олган Бруно Метсю эди. Франциялик мутахассис бунга қадар икки бор терма жамоамизга рўбарў келган. Аниқроғи, ЖЧ-2010 саралаш босқичида ҳам Қатарга устозлик қилган. Вадим Абрамов эса олимпия терма жамоасини Пекин 2008 Олимпиадасига саралашида бошқарган.

Унинг учун Осиё кубоги илк йирик расмий турнир саналарди. Ҳаяжон ва босим керагидан икки ҳисса кўпроқ юзага келганди. Боиси, ўйин очилиш мақомига эга, барчанинг нигоҳи майдонга қаратилган. Таркиб ва футболчиларнинг жойлашуви ноодатий тарзда бўлди. Ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов Анзур Исмоилов билан биргаликда марказий ҳимояга қўйилди. Виктор Карпенко, Саҳоб Жўраев қанотдан ўрин олди. Темур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, таянч зонасида. Сервер Жепаров бошқарувчи жамоа сардори ролида Жасур Ҳасанов, Максим Шацких, Александр Гейнрих ҳужум учлигини ҳосил қилганди. Одил Аҳмедовни орқароққа қўйилиши сабабини Абрамов кейинчалик ўз интервьюларида биринчи пасни бера оладиган ҳимоячи йўқлиги билан изохлаганди. Ваҳоланки қайдномада Шавкат Муллажонов ҳам борлигини кўришимиз мумкин эди. Биринчи бўлимда икки жамоа ҳам очиқ футбол кўрсатишга уринди.

Бизникилардан Жасур Ҳасанов тезлик билан рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга қаратилган ҳаракатлари самара келтирмади. Гейнрихнинг ўзи бир нечта ҳавфли вазиятлар яратди. Ўйиннинг биринчи яримида устунлик терма жамоамиз томонида бўлди. Бироқ, бу устунлик ҳисобда акс этгани йўқ. Бўлим якунига етишига оз фурсат қолганда рақиб футболчиси Фабио Сезар амалга оширган жарима зарбасини голга айланишига дарвоза устуни ҳалал берди.

Иккинчи бўлим ҳам терма жамоамизнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди. 59-дақиқада қанотдан уюштирилаётган ҳужум марказга кўчди. Карпенко тўпни очиқ турган Азиз Ҳайдаровга узатди, унинг ёнида турган Одил Аҳмедов тўпни қабул қилиб олиб чамаси 35 метрлардан Қосим Бурҳон қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди - 1:0. "Иштаҳа овқат пайти очилади" деганларидек, голдан руҳланган футболчиларимиз босимни оширишди. Захирадан майдонга тушган Санжар Турсунов рақиб жарима майдонига кириб иккинчи голни уриб рақибни чорасиз аҳволда қолдириши мумкин эди. 77-дақиқада қатарлик ҳимоячиларнинг йўл қўйган қўпол хатосини Сервер Жепаров кечириб ўтирмади ва барчасига нуқта қўйди - 2:0.

Қатар-Ўзбекистон 0:2
07.01.2011. Доха. "Халифа" стадиони. 37143 томошабин.
Бош ҳакам:
Юичи Нишимура (Япония)
Голлар: Одил Аҳмедов 59, Сервер Жепаров 77.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Саҳоб Жўраев (Станислав Андреев 54), Виктор Карпенко, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов (Санжар Турсунов 66), Александр Гейнрих (Олим Навкаров, 66), Максим Шацких. 


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика