RU

Последние новости

10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  0 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  17 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  2 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173

Одил Аҳмедов ўзи билан бирга ўйнаган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузди Новости

Одил Аҳмедов ўзи билан бирга ўйнаган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузди

21 асрда Осиёнинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бири саналган Одил Аҳмедов фаолияти давомида олти карра Ўзбекистоннинг “энг яхши футболчиси” деб эътироф этилди.

Шунингдек, Хитой ва Россия чемпионатлари совринларни қўлга киритди. Шу вақтга қадар у кўплаб юлдузлар Ҳалк, Роберто Карлос, Самуэл Это`O каби футболчилар билан бир жамоада тўп тепди. 15 йиллик фаолиятидаги, аниқроғи “Пахтакор”,”Анжи”, “Краснодар”, “Шанхай-СИПГ” клубларида бирга ўйнаган, халқаро тажрибаси катта футболчилардан фойдаланган ҳолда орзулар терма жамоасини тузди.


“Дикань билан “Краснодар”да бирга ўйнаганман. У Украина терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Москванинг “Спартак” жамоасида ҳам ажойиб ўйинлар ўтказган. 

Жирков ва Ешченко Россия футболининг ёрқин футболчиларидан бири. Бу икки маҳоратли футболчи билан “Анжи”да муваффақиятли ҳаракат қилганмиз. Йиллар давомида улар юқори савияда ўйин кўрсатиб келишмоқда. 

Гранквист эса швед футболининг афсонаси “Краснодар”нинг муҳим футболчиси сифатида гавдаланади. 

Даҳшатли ярим ҳимоя триосидан ўрин олган Оскарни барча кучли футболчи деб ўйлаши аниқ. Демак, изоҳга ҳожат йўқ. Широков ҳам собиқ жамоадошим. У ўйинни яхши ўқийди. Майдонни ва футболчиларни яхши кўра олади. 

Ҳужум чизиғи кўзни қамаштириши аниқ. Унда ҳақиқий юлдузлар жой олган. Ҳалк ва Виллиан мен кўрган энг ақлли футболчилар тоифасига киради. Улар шунчаки даҳшатли футболчилар.

Это`O майдонда ва унинг ташқарисида етакчилардан бири эди. “Анжи”да бирга тўп тепганимизда жамоага кўп ёрдами тегарди. Аммо, кўпчилик уни “Барселона” ва “Интер”даги фаолияти орқали танишади. Гейнрих ҳақида нима дейишим мумкин? У ўзбек футболчилари орасидаги энг ақлли ҳужумчи. Шунинг учун уларни орзулар терма жамоасига киритдим. Бош мураббий сифатида Андре Виллаш-Боашни танладим”, - деди Аҳмедов ОФК расмий сайтига.



Одил Аҳмедовнинг рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Андрей Дикань
Ҳимоячилар: Юрий Жирков, Андреас Гранквист, Андрей Ешченко
Ярим ҳимоячилар: Лассана Диарра, Оскар, Роман Широков
Вингерлар: Виллиан, Ҳалк
Ҳужумчилар: Самуэл Это`O, Александр Гейнрих

Бош мураббий: Андре Виллаш Боаш 



Абдулазиз Искандаров таржимаси

Рейтинг: +47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика