RU

Последние новости

13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  0 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  4 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  0 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   15 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  20 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3

Одил Аҳмедов: "Навбатдаги босқичда бизни жуда кучли рақиблар кутиб турибди" Новости

Одил Аҳмедов: "Навбатдаги босқичда бизни жуда кучли рақиблар кутиб турибди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Одил Аҳмедов Баҳрайнга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Ўйин қийин бўлишини олдиндан билардик. Чунки, Баҳрайн бизнинг принципиал рақибларимиздан ҳисобланади. Бизга натижа жуда зарур эди. Шу сабабли, қўлдан келганича ҳаракат қилиб ўзимизга керакли натижага эришдик", - деб сўз бошлади ярим ҳимоячи

Кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Терма жамоа сафида ҳеч қачон осон ўйинлар бўлмайди. Навбатдаги босқичда ҳам бизни жуда кучли рақиблар кутиб турибди. Олдимизга қўйилган мақсад - ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш бўлгани учун исталган рақибга қарши фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Рақиб ҳимояда яхши ўйин кўрсатди. Асосан қарши ҳужум орқали ўйнашга ҳаракат қилишди. Шу сабабли, бизга бироз қийин бўлди.

Филиппинга қараганда Баҳрайн кучлироқ жамоа. Шу сабабли, бугунги ўйин қийинроқ бўлди.

Ушбу босқич ҳақида? ЖЧ саралашининг ушбу босқичида дастлабки ўйинида мағлуб бўлганимиз учун ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз зарур эди. Сўнгги тургача ҳам кейинги босқич масаласи ҳал қилинмаганди. Шу сабабли, жуда қизиқарли ўйинлар бўлди.

Баҳрайн терма жамоаси доимо Ўзбекистон учун ноқулай рақиб бўлиб келган", - дея ўз фикрларини якунлади Одил Аҳмедов.



Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика