RU

Последние новости

13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  0 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  24 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   25 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  3 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0 09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  5 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  43 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  4 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  3 02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  4

Одил Аҳмедов: "Краснодар об-ҳавоси Ўзбекистонникига ўхшар экан" Новости

Одил Аҳмедов: "Краснодар об-ҳавоси Ўзбекистонникига ўхшар экан"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Краснодар" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Россиянинг "Спорт-Экспресс" нашрига интервью берди.

- Бугун икки маротаба машғулот ўтказар экансиз? Ҳар куни шундайми?

- Йўқ. Фақат ўйинлардан сўнг шундай бўлади. Одатда икки кун шундай бўлади, кейин эса кунига бир мартадан.


- Нега бундай?

- Бу мураббийларнинг қарори. Улар бизнинг жисмоний холатимизни кузатиб боришади, демак уларга шуни тўғри деб билишади.


- "Краснодар" сўнгги икки турда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Жамоа формага кирдими?

- Шундай десак ҳам бўлади. Яхши тайёргарлик кўрдик. Бу биз учун жуда муҳим ғалабалар эди.


- "Краснодар"нинг қишки танаффусдан сўнг ўзига келиши жуда қийин бўлди. Бу нима билан боғлиқ?

- Футболда ҳар доим ҳам сиз ўйлаган нарсалар содир бўлавермайди. "Краснодар" асосан маркази орқали ўйнайди ва кўплаб рақибларимиз ёпилиб олишди. Сизга қарши ўйнаётган жамоа бор кучи билан ҳимояланса, унга қарши ҳаракат қилиш жуда қийин бўлади. Шу сабабли ҳужумда ишларимиз юришмади. Бу асосий сабаб деб ўйлайман.


- Мавсум бошида ҳам шу муаммо бўлди - жамоа узоқ вақт ўзига кела олмади. Бунга нима дейсиз? Ёки сабаб яна рақиблардами?

- Йўқ. Мавсум бошида бошқа сабаб бўлган. Биринчи навбатда рақиблар қандай ўйнашимизни билиб олган эди. Шу сабабли улар бизга қарши қандай ўйнаш кераклигини деярли тушиниб олишди. Биз учун эса ҳар бир учрашувда ўз ўйинимизни тутиб олишимиз керак эди ва шундагина ҳаммаси жойига тушарди. Аммо биз ўйлаганларимиз амалга ошмаса, руҳан синамиз.


- Қаттиқ ҳавотир олганмисиз?

- Ҳа, жуда.



- "Динамо" ва "Урал" устидан қозонилган икки ажойиб ғалабаларда сиз ҳам гол урдингиз. Дўстларингиз, оила аъзоларингиз ва мухлисларингиздан табриклар жуда кўп бўлгандир?

- Албатта, ҳамма мени қутлади. Гол уриш доимо ёқимли.


- Бу учрашувлардан сўнг Олег Кононов жамоага нима деган?

- У бўшашмасликни, шу темпни ушлаб туришни ва вазифаларни бажаришда давом этишимизни айтди.


- Қандай вазифаларни?

- Ҳар бир учрашувда ажойиб ўйин кўрсатиш.


- "Динамо" учун бу мавсум жуда оғир ўтмоқда, шу сабабли "Краснодар"дан учралган мағлубият кутилмаган ҳол дейиш қийин. Аммо "Урал" яхши ўйнаяпти ва еврокубоклар ҳудудига яқин жойда. Баҳсдан олдин йирик ҳисобда ғалаба қозонишингизни кутганмидингиз?

- Ғалабага умид қилгандик, аммо бундай ҳисобда эмас. Учрашувдан олдин мураббийлар бизга "Урал"ни анчадан бери мағлуб этмаганимизни, шу сабабли ўйинга яхши тайёргарлик кўриш кераклигини айтган эди. Аммо барибир бундай ҳисоб кутилмаган ҳол бўлди.


- "Краснодар" "Урал"дан қайси жабҳаларда устун бўлди?

- Биз мураббийларнинг деярли барча кўрсатмаларини бажардик. Қўшимчасига футболчиларимизнгинг ўйлаганлари амалга ошди ва шу сабаб йирик ҳисоб қайд этилди.


- Бу учрашувдан сўнг кайфиятингиз жуда кўтарилгандир?

- Ҳа, албатта. Фақат менда эмас, барча футболчиларда кайфият юқори эди. Йирик ҳисобда ғалаба қозонсанг, ҳар қандай инсон хурсанд бўлиши аниқ!


- Кейинги баҳс "Терек"га қарши. "Краснодар" 4 йилдан бери бу жамоага мағлуб бўлмаяпти. Улар қулай рақибми ёки бу шунчаки тасодифми?

- Тасодиф бўлса керак, бу футбол. Аммо бу серияни давом эттиришга ҳаракат қиламиз.


- "Терек"нинг қайси жиҳатларини кучли дея оласиз?

- Уларда ажойиб мураббий бор ва жамоа ҳам шаклланган. "Терек"нинг марказий зонасида кучли футболчилар ўйнайди, уларга қарши ҳаракат қилиш жуда қийин.



- Март ойида Россия Кубоги доирасида "Терек"ни мағлуб этдингиз, аммо учрашув нафақат ҳисоби билан, балки Станислав Крицюкнинг фантастик сэйви билан эсда қолган. Уни роса мақтагандирсиз?

"Ҳа, албатта! Унинг дебют учрашуви жуда ажойиб бўлган. Аслида ҳам у яхши дарвозабон. Станислав "Терек"дан ташқари бошқа ўйинларда ҳам ўзини кўрсат олган. Асосийси кўз тегмасин (кулади).


- У қишда жамоа йиғинига келганда биринчи таассуротлар қандайб ўлган?

- У келганда қандай дарвозабон эканлигини билмасдим. Аммо кейинроқ машғулотларда ишлай бошлади, назорат учрашувларида майдонга тушди. Бир қанча муддат ўтиб Крицюк яхши дарвозабон эканлигига ишондим.


- Демак, Крицюкнинг Россия терма жамоасидан чақирув олиши сизни ҳайрон қолдирмади?

- Йўқ, умуман.


- Тез орада "Краснодар" Россия Кубоги ярим финалида ЦСКА билан ўйнайди. Соврин учун курашасизми?

- Ҳа, Кубокни қўлга киритишни жудаям истаймиз. Бу баҳсга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Бу совринни қўлга киритишни умид қиляпмиз.


- Жамоанинг чемпионатда учинчи ўриндан тепароққа кўтарилиш мақсади борми?

- Чемпионатда яна 7 учрашув ўтказишимиз керак. Биринчи ва олтинчи ўринлар ўртасидаги фарқ бор-йўғи 6 очко.


- Демак чемпионлик учун ҳам курашасиз?

- Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Аммо яна қайтараман, биз ўз вазифамизни бажаришимиз керак: Ўз ўйинимизни кўрсатиш. Шундагина натижа ҳам ижобий бўлади.


- "Краснодар" жорий мавсумда Европа лигасида яхши қатнашди. Гуруҳда Дортмунднинг "Боруссия"сидек жамоа бўлса ҳам биринчи ўринни эгалладингиз, кейин 1/16 финалда "Спарта"дан мағлуб бўлиб, турнирни тарк этдингиз. Жамоангиз чехияликларга жиддий муносабатда бўлмадими?

- Йўқ, биз одатдагидек тайёргарлик кўрган эдик. Шунчаки "Спарта"га қарши баҳсда битта гол ҳамма нарсани ҳал қилди. Меҳмонда шундай бўлди. Уйда биринчи бўлимни яхши ўтказган эдик, аммо голдан кейин таслим бўлдик. Кейин эса яна иккита гол ўтиб кетди. "Спарта" - яхши ташкиллашган жамоа.


- Сиз Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва "Краснодар" етакчиларидан бири ҳисобланасиз. Бошқа клублардан қизиқиш бўлса керак?

- Ҳозирча "Краснодар" билан шартномам бор, мен хатто бошқа таклифларни кўриб ҳам чиқмаяпман. Таклифлар бўлган, аммо улар мени қизиқтирмади.


- Янги йилдан олдин "Краснодар" билан шартномангизни 2019 йилгача узайтирдингиз. Бу ерда узоқ қолмоқчимисиз?

- Албатта. Асосий таркибда майдонга тушиб турсанг, ҳамма ерда ўзингни яхши ҳис қиласан. Агар ўйнашда ва жамоамга ёрдам беришда давом этсам, узоқ қоламан.


- Сизни бу клубга нима боғлаб туради?

- "Краснодар"да ҳамма ўз ишига профессионалларча ёндошади. Бу менга жуда ёқади. Жамоамиз жуда яхши.


- Шаҳарга кўникдингизми?

- Ҳа, оиламга бу ерлар жуда ёқади. Бунгача Москвада яшаган эдик, аммо у ерда тибандликлар кўп ва манзилингизга ўз вақтида етиб бориш жуда қийин. Краснодар об-ҳавоси Ўзбекистонникига ўхшар экан".

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика