Одил Аҳмедов: "Ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқамиз"
04 сен 2015 15:06
Новости
Одил Аҳмедов: "Ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқамиз"
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Яманга қарши ўйиндан сўнг саволларимизга жавоб қайтарди.
"Ўйин қийин бўлишини билардик. Ҳозир Осиёда барча футбол ўйнашни билади. Барибир рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлгани йўқ. Лекин, энг асосийси 3 очкога эга бўлдик. Гол киритишга яна имкониятлар бўлди. Бироқ, улардан фойдалана олмадик.
Янги бош мураббий ҳаракат қилмоқда. Унинг олдига албатта жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилган. Шуни билган ҳолда қолган йигитлар ҳам ҳаракат қилмоқдалар. Шу сабабли, ҳар бир ўйинга ғалаба қозониш учун чиқамиз", - дейди "Краснодар" футболчиси Одил Ахмедов.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии