Одил Аҳмедов: "Голимни акамга бағишладим"
01 авг 2014 17:21
Новости
Одил Аҳмедов: "Голимни акамга бағишладим"
Кеча Европа лигаси саралашидан ўрин олган "Дьошдьор" - "Краснодар" учрашувида гол урган Одил Аҳмедов ўйинга оид фикрлари билан ўртоқлашди.
"Янги жамоам ўйинига тезда киришиб кетганимдан хурсандман. Кечаги баҳсда жамоамизнинг иккинчи голини урдим ва уни бугун туғилган кунини нишонлаётган акам, Ёқубжон Аҳмедовга бағишладим. Ўйинга келадиган бўлсам, рақибдан бир калла устун эканлигимизни кўрсата олдик. "Калев"га қарши иккинчи ўйинни асосий таркибда бошламаганим сабаби, мураббийимиз бироз дам беришга қарор қилганди. Футболда ҳамма нарса бўлишини инобатга олган ҳолда кейинги ўйинга ҳам жиддий тайёргарлик кўришимиз керак, токи гуруҳ босқичига чиқмагунимизга қадар", - дейди Аҳмедов.
3 август куни "Краснодар" Россия премьер лигасининг биринчи турида "Локомотив" меҳмони бўлади. Бу ўйин ҳақида футболчимиз қисқача фикр билдирди:
- "Локомотив" анча шакилланган жамоа. Уларга қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Аммо биз ҳам яхши жамоамиз ва чемпионатни ғалаба билан бошлашни мақсад қилганмиз.

championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии