RU

Последние новости

12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  5 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  10 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  2 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  6 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  14 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  11 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  19 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  31 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  21 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  250 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2

Одил Аҳмедов: “Анжи” билан хайрлашмайман” Новости

Одил Аҳмедов: “Анжи” билан хайрлашмайман”

Мавсумлар оралиғида “Анжи”дан “Краснодар”га кўчиб ўтган Одил Аҳмедов, Махачқалъа клуби мухлисларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
“Уч ярим йил “Анжи” сафида тўп тепдим. Мухлисларни, собиқ жамоадошларимни ва Доғистонни соғинаман.

“Анжи” мухлислари менга ёқади ва мен уларни жуда ҳурмат қиламан. Мен ва мухлислар орасида ҳеч қачон келишмовчиликлар бўлмаган. Улар доимо, ҳаттоки жароҳат олганимда ҳам қўллаб-қувватлашган. Улардан миннатдорман. Бошқа жамоа мухлислари мендан ҳафа бўлишмайди деган умиддаман, аммо “Анжи” мухлисларига тенг келадигани йўқ. Улар ўз жамоаси ва футболчиларини севишади. “Анжи” биринчи дивизионда эканлигидан афсусдаман. Бу дивизион жамоага ва мухлисларга мос эмас, улар премьер-лигага муносиб.

“Анжи”ни албатта кузатиб бораман ва улар учун қайғураман. Бу клубга омад ва премиер лигага қайтишини тилаб қоламан”.

- Сиз жамоа билан хайрлашишга улгурдингизми?
“Мавсум ўз ниҳоясига етганда, мен жамоадан кетишимни аниқ билмасдим. Шу сабабли ҳеч ким билан хайрлашмаганман. Бунга зарурат йўқ деб ўйлайман. Мени юрагим доимо “Анжи”да қолади. “Анжи” мухлислари, футболчилари ва раҳбарият билан учрашиб суҳбатлашиб тураман деган умиддаман. Бундай имконият яқин кунларда Австрияда пайдо бўлиши мумкин. Чунки “Анжи” ва “Краснодар” Австрияда йиғин олиб боришади”.

- Жаҳон чемпионатини кўраётган бўлсангиз керак? Қайси терма жамоага мухлислик қиласиз? Ёки алоҳида бирор бир футболчигами?
“Албатта Россия терма жамоасига мухлислик қиламан, чунки бу жамоада дўстларим Андрей Ешенко, Юрий Жирков, Олег Шатовлар ҳаракат қилишади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика