RU

Последние новости

21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  1 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  3 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  18 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  2 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  8 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  2

ОЧЛда ўйнаб қанча пул ишлаш мумкин? Новости

ОЧЛда ўйнаб қанча пул ишлаш мумкин?

Мухлисларни Осиё чемпионлар лигасининг мукофот жамғармаси қанчани ташкил этиши, ҳар бир клуб ютуқ учун қанча миқдорда пул олиши қизиқтириши бор гап.

Маълумки, келаси йил ОЧЛда учта клуб Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. "Пахтакор" тўғридан-тўғри гуруҳда ўйнаса, "Локомотив" билан "Бунёдкор" ўз иштирокини плей-оффдан бошлайди. 

Шуни айтиш мумкин, 2020 йилги мавсумда ҳам ОЧЛ мукофот пуллари ҳозиргидек сақланиб қолади. Яъни, плей-офф ўтиш босқичида сафар учрашувига йўл олган ҳар бир жамоага йўлкира харажатлари учун 40,000 доллар, гуруҳ ўйинларидан бошлаб ярим финалгача 60,000 доллар ва финалга чиққан жамоаларга 120,000 доллардан пул берилади. 

Бу борада ОФК Кубогида ўтиш босқичидан бошлаб токи финалгача бир хил 40,000 доллар миқдорида сумма ажратилган. 

ОЧЛ ғолибига ОФК томонидан 4 миллион доллар, финалчига 2 миллион доллар берилади. ОФК Кубоги ғолиби 1,5 миллион долларга, финалчи эса 750,000 доллар миқдорида пулга эга бўлади. Шунингдек, ОФК Кубогида ҳар бир минтақа ғолибига 100,000 доллардан ажратилади. 

Бундан ташқари Осиё чемпионлар лигасида 1/8 финалга йўл олган жамоаларнинг ҳар бирига 100,000 доллар, чорак финалга чиққанларга 150,000 доллар, ярим финалчиларга 250,000 доллардан пул мукофоти берилади. 

Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқичидан бошлаб токи ярим финалга қадар ҳар бир ғалаба учун клублар 50,000 доллар, дуранг учун 10,000 доллардан пулга эга бўлишади. 

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика