RU

Последние новости

00:05"Атлетико" Галлахер қарор қабул қила олмаётгани сабаб "Валенсия" билан Герранинг 25 млн евролик трансферини келишиб қўйди  0 23:25Суперлига. "Металлург" - "Локомотив" 1:1, Ҳошимов "Металлург"даги биринчи расмий ўйинида қизил карточка олди  5 23:05Александр Крестинин: "Ғалаба қозониш учун бир оз ақлли футбол керак  0 22:57Григорий Колосовский: "Энди биз майдонга чиқадиган ҳар бир ўйин финал бўлиши керак"  1 22:35"Тоттенхэм" ўйинчиси "Милан"га ўтишга яқин  0 22:07"Ювентус" ўйинчисини "Аякс"га ижарага беради  0 21:40Суперлига. "Металлург" ва "Локомотив" иккинчи даврани дуранг билан бошлади   25 21:27"Арсенал" собиқ вингери Николя Пепе "Вильярреал" ўйинчисига айланди  0 20:29"Барса" собиқ форварди Брейтуэйт "Эспаньол"ни харид қилмоқчи  0 20:05Назорат ўйини. "Пахтакор" "Олимпик"га 7та гол урди  5 19:29РПЛ. ЦСКА ўз майдонида "Оренбург"ни тор-мор этди, Файзуллаев эса...  9 19:10"Барса" Уильямснинг трансфери барбод бўлса, "Бавария" вингери билан шартнома имзолаши мумкин  4 18:228 футболчи шу ёзда "Ювентус"ни тарк этиши мумкин  0 17:58"Барса" ўйинчиси Роке яна "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 17:23Симонс яна бир мавсумни ижара асосида "Лейпциг"да ўтказади. У бир неча кундан сўнг тиббий кўрикдан ўтади  3

ОЧЛда бу сафар уялиб қолмайлик. 1-қисм Новости

ОЧЛда бу сафар уялиб қолмайлик. 1-қисм

Теги :  ПахтакорОЧЛ
Ҳадемай янги футбол мавсуми ҳам бошланиб қолади.


Олий лига жамоалари аллақачон янги мавсумга ҳозирлик кўришни бошлаб юборишган. Ўзбекистонда ҳам трансфер ойнаси очилганига анча бўлиб қолди. Жамоаларимиз имкон қадар ўз таркибларини кучайтиришни мақсад қилиб, шунга монанд ҳаракат қилишмоқда.

Бизни кўпроқ ОЧЛда иштирок этадиган жамоаларимизнинг трансфер сиёсати, уларнинг қай даражада тайёргарлик кўраётгани қизиқтирмоқда. Чунки айнан уларнинг ОЧЛдаги иштироки биз учун жуда муҳим ҳисобланади.


Демак Ўзбекистон чемпиони - "Пахтакор"дан бошлаймиз.

Мамлакатимиз чемпиони "Пахтакор" жамоаси ҳозирча катта шов-шувли трансферга қўл урганича йўқ. Жамоани кучайтириб юбора оладиган футболчи сафни тўлдирмаган. Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги "шерлар" айни пайтда БААда йиғин ўтказишмоқда. Айнан ўша ерда жамоа кўригида бир қатор янги футболчилар пайдо тахмин қилинмоқда. Ишонамизки, йиғинда Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон биринчи лигаси юлдузларига эътибор қаратмай, имкон қадар кучли, тажрибали футболчиларни излашади. Галим Берсугуров каби футболчининг "Пахтакор"га нимадир бера олишига шахсан мен ишонмайман. Умуман бу каби футболчилар Ўзбекистон чемпиони таркибида пайдо бўлишлари улар учун фойдадир, аммо биз учун эмас.

Янги мавсум олдидан "Пахтакор"нинг ҳақиқий етакчиси Кахи Махарадзе тарк этди. Шунингдек, ҳимоя қўрғони вакили Егорь Кримец "шерлар" билан хайрлашди ва ижара асосида "Бейжинг Гоан"га йўл олди. Буни албатта "Пахтакор" учун жуда катта йўқотиш дейиш мумкин. "Пахтакор" ҳужумчиси Баҳодир Пардаев ҳам "шерлар" билан қолгиси келмади. Клуб кетган футболчиларни ўрнини муносиб ижрочилар билан тўлдира оладими? Бу ҳозирча қоронғу.


Жамоага шу кунга қадар келган янги футболчилар хусусида тўхталадиган бўлсак, "Шўртан"дан ҳужумчи Суҳроб Бердиев "шерлар" сафига келиб қўшилди. "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов янги мавсумдан бошлаб "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилиши ойдинлашди. Азим Аҳмедов катта эҳтимол билан Кахи Махарадзе ўрнини қоплаш учун келган бўлса, Суҳроб Бердиев ҳужум чизиғида рақобатни ошириши мақсадида жамоага олиб келинди. Ўтган мавсумни ижара асосида "Қизилқум"да ўтказган Наврўз Алимов ҳам "Пахтакор" билан БААда шуғулланмоқда. Ушбу ҳужумчи янги мавсум олдидан яна бирорта жамоага ижарага бериб юборилса ажаб эмас. "Бухоро"дан келган Акобир Тўраев фаолиятини тугатган Анвар Солиевни ўрнига жамоага таклиф этилган бўлиши мумкин.


Йўқотишлар ўрнига келган футболчиларга эътибор қаратадиган бўлсак, тарози палласини жамоадан кетган футболчиларнинг оғирлиги босиб қолиши аниқ. "Пахтакор"га келган янгилар чемпионатимизда ўрта даражадаги футболчилар ҳисобланишади.
Ишонамизки, "шерлар" селекция ишларини ҳали давом эттиришади ва жамоага керакли бўлган маҳоратли футболчиларни жалб этишади. Ваҳоланки ҳозирги таркиб билан ОЧЛда бир каромат кўрсатиш бу жуда қийин масала. "Пахтакор" жамоаси бу мусобақада Ўзбекистон чемпиони сифатида иштирок этади ва биз "шерлар"дан муносиб ўйин ва камида гуруҳ босқичидан ўтишларини кутиб қоламиз. Бунга ҳаққимиз бор.
Бунинг учун эса жамоа аввало ҳозирги таркибида қолган бошқа етакчиларни олиб қолиши ва кучайиши лозим бўлган чизиқларни эса кучли, ОЧЛ даражасига мос тушадиган футболчилар билан тўлдириши зарур.


Жамоа тўпурари Игорь Сергеевнинг тақдири ҳали очиқлигича қолмоқда. Агарда Сергеевга хориждан яхшигина таклиф тушадиган бўлса, унда клуб раҳбарияти Игорни ортиқча ушлаб ўтирмаслиги аниқ. Шу боисдан клуб унга ҳам муносиб захирани тайёрлаб қўйиши лозим бўлади.

Ҳали Кримецнинг ўрнини тажрибали ҳимоячи билан ёпиш керак. Умуман жамоа селекционерларига осон бўлмаслиги табиий. Айни пайтда "Пахтакор" ҳар бир чизиқ бўйича камида биттадан кучли футболчи муҳтож.

Рости, бу йилги "Пахтакор"нинг шашти у қадар баланд эмасдек гуё.

Умид қиламизки, тез орада "Пахтакор" раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш ишларини тезлаштириб, ОЧЛга муносиб равишда тайёргарлик кўришади. Ўтган йилги хатоларни такрорлаш эмас, тузатиш керак.


Шаҳбоз Беғамов  

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика