ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда – “Гуангжу Эвергранд” (Хитой)
25 сен 2013 11:27
Новости
ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда – “Гуангжу Эвергранд” (Хитой)
“Гуангжу Эвергранд” бош мураббийи Марчелло Липпининг фикрича, бугун ОЧЛ ғолиблигига асосий даъвогарлик қилаётган икки жамоа бир-бирига қарши кураш олиб боради. Маълумки, хитойликлар чорак финалда Қатарнинг “Лехвия” клубини икки ўйин натижасига кўра 6:1 ҳисобида мағлуб этишди. ОЧЛ йўлга қўйилганидан бери иккинчи бор мазкур мусобақада қатнашаётган “Гуангжу Эвергранд” ўз тарихида биринчи бор ярим финалга қадар етиб келди.
“Биз ярим финалгача етиб келганимиздан хурсандмиз, - дейди италиялик мутахассис. – Менимча, бу жуфтликдан ким финалга йўл олса, ўша бош совринни қўлга киритади. “Кашива”нинг бошланғич таркибидан жой оладиган барча 11 футболчи ажойиб. Бу эса бизни ўта эҳтиёткор бўлиб тўп суришимизни талаб этади. Мен рақиб иштирокидаги бир нечта видеоёзувларни кўриб чиқиб шунга амин бўлдимки, “Кашива” жамоа сифатида ниҳоятда кучли. Лекин улар билан ўтган йил ўйнаб кўрганмиз, шу боис рақибдан унчалик чўчимаяпмиз”.
Хайрулла Холиқов тайёрлади.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии