RU

Последние новости

07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  31 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  11 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  6 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2

ОЧЛ превьюси. "Зобаҳан" (Эрон) - "Қувайт СК" (Қувайт) Новости

ОЧЛ превьюси. "Зобаҳан" (Эрон) - "Қувайт СК" (Қувайт)

Эртага Осиё чемпионлар лигасининг иккинчи ўтиш босқичи учрашувлари ўтказилади.

Эроннинг "Зобаҳан" клуби ўз майдонида "Қувайт СК" билан беллашади. Эртага Исфаҳонда шиддатли баҳс бўлиб ўтиши кутиляпти. Учрашув бизнинг вақт билан 20:30да бошланади.

"Зобаҳан"
2010 йилги ОЧЛ финалчиси "Зобаҳан" бу мавсум саккизинчи бор нуфузли мусобақада иштирок этади. Ўтган йил бу жамоа ўз чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритди. "Зобаҳан" финалда ўйнаганидан бери энг яхши натижасини 2016 йил қайд этиб, гуруҳдан чиқишни уддалай олганди. Ўтган йил ҳам бу жамоа гуруҳдан чиқа олган.

Жамоанинг ОЧЛдаги иштироки:
2004 - гуруҳ босқичи
2010 - финалчи
2011 - чорак финал
2012 - саралаш босқичи
2016 - 1/8 финал
2017 - гуруҳ босқичи
2018 - 1/8 финал

"Қувайт СК"
Қувайтнинг энг номдор клубларидан бири. Аввалги босқичда Иорданиянинг "Ал Виҳдат" клубини мусобақадан чиқариб юборди. Бу клуб ОЧЛда олтинчи марта иштирок этяпти. Лекин "Қувайт СК" шу пайтгача гуруҳдан чиқа олмаган.

Жамоанинг ОЧЛдаги иштироки:
2002/03 - 
саралаш босқичи
2005 - гуруҳ босқичи
2007 - гуруҳ босқичи
2008 - гуруҳ босқичи
2014 - плей-офф

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика