ОЧЛ. "Пахтакор" ҳам 3-турда очкосиз қолди
18 мар 2015 19:00
Новости
ОЧЛ. "Пахтакор" ҳам 3-турда очкосиз қолди
"Пахтакор" - "Ал-Айн" 0:1
Гол: Мирослав Стох 61 (М. Абдулраҳмон).
"Пахтакор": Лобанов, Мерзляков, Кримец, Ораховац (Солиев 79), Ҳошимов, Соҳибов (Пардаев 70), Махарадзе (с), Козак, Андреев (Машарипов 64), Искандеров, Сергеев.
"Ал-Айн": Ҳолид Иса, Исмоил Аҳмад, Муҳаннад Салим, М.Ғариб, Фарис Жума, Жирес Экоко (Саид Мусбеҳ 90), М.Абдулраҳмон (Рашид Муҳайир 90), Иброҳим Диаки (Ал-Ҳатири 85), Аҳмад Барман, Стох, Мюн Жу.
Огоҳлантириш: Соҳибов 45, Аҳмад Барман 65.
Четлатиш: Стох 76.
90+8. Учрашув якунланди.
90+7. Бўлди энди хуштак чалинса керак. Йўқ ўйин давом этяпти.
90+6. Ҳакам бизникиларга яна имконият беряпти.
90+5. Тўп яна жонли деворга тегди. Ушбу ҳужум Махарадзенинг зарбаси билан якун топди.
90+4. "Пахтакор"да яна стандарт. Бу сафар янада яқинроқ. Тўп қаршисида яна Искандеров.
90+3. Искандеровнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
90+2. "Пахтакор" қулай имкониятга эга бўлди. Рақиб дарвозасидан 25 метр узоқликда жарима зарбаси.
Ўзгариш. Муҳаммад Абдулраҳмон ўрнига Рашид Муҳайир.
90+1. Пардаевнинг зарбаси жуда ноаниқ.
Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Ҳакам 5 дақиқа қўшиб берди.
90. Ўзгариш. Экоко ўрнига Саид Мусабеҳ.
88. "Пахтакор" футболчилари тўпни олдинга тепиб юбориб ҳужум бошлашга уриниб кўряпти, аммо бари бефойда якун топмоқда.
85. Ўзгариш. Иброҳим Диаки ўрнига Ал-Ҳатири
84. Мухлислар хуштакбозлик уюштиришмоқда. Учрашувнинг асосий вақти тугашига 5 дақиқа қолди.
83. Ҳужумчилар билан курашда меҳмонлар дарвозабони жароҳат олди.
82. Ҳужумлар сони ортиб боряпти, аммо голдан дарак йўқ.
81. Кахи Махарадзенинг боши билан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
80. Бундай ўзгаришлар кечаги ўйинларда фойда бермаган эди, хўш бугун бундан қандай натижа чиқар экан. Кўрамиз...
79. Ўзгариш. Ҳимоячи ўрнига ҳужумчи. Ораховац - Солиев.
75. Искандеров 27-28 метр узоқликдан дарвоза томон зарба берди. Ноаниқ.
74. "Шерлар" уюштираётган ҳужум дарвозага зарба бериш билан якунланмаяпти.
72. Сариқ карточка. Экоко ўйин вақтини чўзиб, тўпни тепиб юборгани учун огоҳлантирилди.
70. Ўзгариш. Соҳибов ўрнига Пардаев.
69. Абдулраҳмон тўпни чап қанотда очилиб бораётган Стохга етказди, Мирослав эса тўпни жарима майдончаси марказига етказиб берди, ҳимоячиларнинг палапартиш ўйинидан Экоко фойдаланиб қолди ва зарба берди. Яна бахтимизга Лобанов тўпни эгаллаб олди.
67. Машарипов "Пахтакор"ни анча жонлантирди.
65. Сариқ карточка. Аҳмад Барман.
64.Ўзгариш. Андреев ўрнига Машарипов.
61. Гол! Мирослав Стох Муҳаммад Абдулраҳмон етакзиб берган тўпга дарвозадан 24-25 метр узоқликдан кучли зарба берди. Лобанов уни ҳимоячи тўсиб тургани сабаб, тўпни қайтаришга кеч қолди.
57. Андреев чап қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига ташлаб берди, аммо оширмаги бироз кучлироқ чиққани учун тўп ўнг қанотдаги Искандеровга келиб тушди. Жамшид ҳам тўпни жарима майдончасига ташлади. Тўп барчадан ўтиб кетди, Андреев эса бу тўпга бироз кеч қолди.
55. Мерзляков бурчак зарбаси ишлаб олди. Бурчак тўпини қайтарган меҳмон жамоа тезда қарши ҳужумга ўтди, Муҳаммад Абдулраҳмоннинг зарбаси билан якунланган бу ҳужум голсиз якун топди.
54. "Пахтакор" прессингни кучайтиряпти.
52. Сергеев яқин масофадан ўнг оёғи билан рақиб дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди, аммо ҳимоячи тўпи йўналишида тургани сабаб бу вазият фақат бурчак тўпи билан якунланди.
Экоко Даврон Ҳошимовни алдаб дарвоза томон зарба берди, бахтимизга бу зарба ноаниқ йўналиш олди.
51. "Ал-Айн" худди биринчи бўлимдагидек қарши ҳужумда ўйнаяпти.
49. Қанотлардан уюштирилаётган ҳужумлар ўз самарасини бераётгани йўқ.
46. Иккала жамоада ўзгариш бўлгани йўқ.
- Иккинчи бўлим бошланди.
- Биринчи бўлим якунланди.
45+1. Соҳибов биринчи бўлим охирида сариқ карточкали бўлиб олди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
43. Биринчи бўлим вақти тугаб боряпти, ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ.
39. "Пахтакор" ҳимояси яна хато қилишни бошлади. Яхшиямки "шерлар" дарвозасини Лобанов қўриқлайди.
38. Рақиб футболчиси бош билан "Пахтакор" дарвозаси томон аниқ зарба йўллади, Лобанов эса бу зарбани қийинчилик билан бўлсада бартараф этди.
35. "Пахтакор" яна бурчак зарбасига эга бўлди. Стандарт бош билан зарба ила якунланди. Аммо дарвозабон ўзи томон келаётган тўпни қийинчиликсиз ушлаб олди.
34. Қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилган мезбонлар тўп оширишда бир-бирини тушунмади.
33. "Ал-Айн"нинг хавфли ҳужумлари давом этяпти. Навбатдаги бурчак зарбасини "шерлар" бартараф қилди.
31.Ҳимоячи қайтарган тўпни Иброҳим Диаки ерга тушишини кутиб ўтирмай зарба берди, Лобанов тўпни қайтарди. Бурчак зарбаси.
30. Кахи Махарадзе рақиб жарима майдончасига кириб борди, аммо сўнгги паллада тўп ундан йироқлашиб майдонни тарк этди.
27. Биринчи бурчак зарбаси бартараф этилди, иккинчисини эса дарвозабон қайтариб қолди. Навбат учинчи бурчак тўпига. Учинчи бурчак тўпи ҳам бесамар якун топди.
26. "Пахтакор" бурчак тўпи ишлаб олди.
23. "Пахтакор" тўпга эгалик қилиш бўйича рақибдан устун.
19. Франциялик Кембо Экоко 2006 йилдан 2012 йилгача Франция Чемпионатида иштирок этувчи "Ренн" таркибида тўп тепган. У 21 ёшгача бўлган Франция терма жамоасида ҳам майдонга тушган.
15. Экоко 24 метр узоқликдан "Пахтакор" дарвозаси томон кучли ва аниқ зарба берди. Лобанов эса тўпни ишонч билан ушлаб олди.
13. Андреев рақибдан тўпни олиб қўйиб, уни "Ал-Айн" жарима майдончасига ташлаб берди, аммо Сереев тўпга етиб кела олмади.
11. Егор Кримец жуда қўпол хатога йўл қўйди ва рақиб ҳужумчиси Лобанов билан бирга-бир чиқиб кетди. Аммо Экоко "Пахтакор"ни кечирди.
9. Бугун майдонда Умар Абдулраҳмон ва Асамоа Гьян бўлмасада, Мирослав Стох рақибнинг асосий юлдуз футболчиси бўлиб турибди.
7. Муҳаммад Абдулраҳмон Ораховацнинг бошига оёғи билан зарба берди. Аднан соппа-соғ.
3. "Ал-Айн" эса икки ўйинда дуранг қайд этган ва 2 очко эга. Улар "Ал-Шабаб" билан иккинчи ўринни бўлишиб турибди.
2. Осиё Чемпионлар лигаси 2-туридан сўнг "Пахтакор" 4 очко билан "B" гуруҳида етакчи бўлиб турибди.
1. Даврон Ҳошимов биринчи дақиқадаёқ рақиб футболчисига қўполлик ишлатди.
- Ҳакам хуштак чалди ва учрашув бошланди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
- Икки жамоа майдонга чиқишга тайёр. Эслатиб ўтамиз, "Ал-Айн" таркибида Умар Абдулраҳмон ва Асамоа Гьян йўқ.
- 3-турда ҳозирча ҳеч бир клубимиз очко ола билмади.
- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Юртимиз жамоалариниг 3-турдаги 2 куч учрашувларини "Пахтакор" бошлаб беради. Бугун "шерларнинг" рақиби "Ал-Айн" клуби.
Комментарии