RU

Последние новости

14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  1 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  0 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   2 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  7 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  16 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  2 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  5 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  13 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  24 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  6

ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Айн". Ким Жонг Хёк биз учун қанчалик омадли ҳакам? Новости

ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Айн". Ким Жонг Хёк биз учун қанчалик омадли ҳакам?

ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-турида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўз майдонида БААнинг "Ал Айн" клубини қабул қилади.
Ушбу баҳсни жанубий кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Бош ҳакам - Ким Жонг Хёк. Унга қанотларда ҳамюртлари Юн Кванг Йеол ҳамда Чои Мин Бюнг ёрдам беришади. Эслатиб ўтамиз, бу учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

1983 йилда туғилган бу ҳакам халқаро фаолиятини 2009 йилда бошлаган. Умуман олганда бу ҳакам жамоаларимиз иштирокидаги жами 4та ўйинда ишлаган.

Ким Жонг Хёк бошқарган ўйинлар ҳақида маълумотлар:
Ўтган йил Уммонда бўлиб ўтган Осиё U-22 чемпионатида Ўзбекистон Хитойни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Осиё Кубоги-2015 саралашида миллий терма жамоамиз сафарда Вьетнамни йирик ҳисобда таслим қилган - 3:0.

2013 йилги ОЧЛ илк турида "Пахтакор" Тошкентда Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" клубини қабул қилиб ғалабага эришган - 1:0.

Бу йилги Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган “Ал Ҳилол” – “Локомотив” учрашувида ҳам айнан шу рефери фаолият олиб борди. Бу ўйинда “темирйўлчилар” 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

ОЧЛ. 3-тур. "B" гуруҳи
ПАХТАКОР - АЛ АЙН
18 март 2015. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:00
Бош ҳакам:
Ким Жонг Хёк (Ж.Корея)
Қанот ҳакамлари: Юн Кванг Йеол (Ж.Корея), Чои Мин Бюнг (Ж.Корея)
Тўртинчи ҳакам: Ким Хи Гон (Ж.Корея)
Назоратчи: Масуд Иноят (Эрон)
Комиссар: Давид Дуайт Пенано (Филиппин)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика