RU

Последние новости

02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  0 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  1 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  1 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  5 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3

ОЧЛ олдидан. Андрей Фёдоров: "Ал Иттиҳод"нинг ички чемпионатда пастда бораётгани ҳеч нарсани англатмайди" Новости

ОЧЛ олдидан. Андрей Фёдоров: "Ал Иттиҳод"нинг ички чемпионатда пастда бораётгани ҳеч нарсани англатмайди"

"Локомотив" Осиё чемпионлар лигаси 3-тур беллашувини сафарда ўтказади.

"Темирйўлчилар" Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлишади. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида иштирок этган "Локо" бош мураббийи Андрей Фёдоров рақиб кучига юқори баҳо берди. 

- "Ҳаммага салом. Ушбу шаҳарда бўлиб турганимиздан жуда мамнунмиз. Эртага бизни чиройли ўйин кутмоқда деб ўйлайман. Гарчи учрашув мухлисларсиз ўтса-да, телевизорда кўрадиган томошабинлар зерикиб қолишмайди деб ўйлайман. Осиё чемпионлавр лигаси нуфузли турнир, шу боис бунда иштирок этаётган ҳар бир жамоа навбатдаги ўйинини ютишни хоҳлайди. Шу жумладан биз ҳам", - дея фикр билдирди Андрей Витальевич. 

Ўз навбатида жамоа бош мураббийига ҳамроҳлик қилган Олег Зотеевнинг фикрлари қуйидагича бўлди: 

- "Бош мураббийимизнинг айтганларига қўшиламан. Эртага ҳаммамизни чиройли футбол кутиб турибди деб ўйлайман. Бу ўйинда ким ғолиб чиқса, кейинги босқичга чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлади. Айни пайтда гуруҳдаги барча жамоаларда уч очкодан бор, бу эса қолган турлар ҳам қизиқ ўтишини билдиради". 

Бош мураббийга савол: "Ал Иттиҳод"нинг ички чемпионатда ишлари юришмаяпти. Бу "Локомотив" фойдасига хизмат қиладими? 

А.Фёдоров: "Рақиб ҳақида етарлича маълумотга эгамиз. Саудия Арабистони чемпионати Осиёда энг етакчилардан бири ҳисобланади. Бу ерда чемпионат савияси жуда юқори. Тўғри, ҳозирда "Ал Иттиҳод" ўзига ярашмаган ўринда боряпти (13-ўрин), лекин бу ҳеч нарсани англатмайди деб ўйлайман. Чунки Саудия чемпионати билан Осиё чемпионлар лигаси бутунлай бошқа-бошқа мусобақа ва бу икки мусобақани ўзаро таққослаш керак эмас". 

Футболчига савол: Ўйин мухлисларсиз кечади. ОФК қарори туфайли стадион иккита ўйинга дисквалификация қилинган. Бу меҳмон сифатида сизларга ёрдам берадими? 

О.Зотеев: "Аввало мухлисларсиз футбол Осиё футболини кўтаришга ёрдам бермайди. Қолаверса Осиё чемпионлар лигаси нуфузини ошириш учун мухлислар керак. Лекин бу ОФКнинг қарори. Бўш трибуналар қаршисида биз эркин ўйнаймизми? Аслида футболчи ишқибозлар кўз ўнгида тўп тепсам дейди. Бу ҳам кўпроқ куч бағишлайди. Ўйлайманки, бу ўйинга мухлислар киритилмаслиги учрашувга бўлган эътиборни туширмайди. Ҳар икки жамоа бор кучини бериб ҳаракат қилади. Менга қаерда бўлмасин томошабинлар кўз ўнгида футбол ўйнаган маъқул деб ўйлайман". 

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика