RU

Последние новости

14:36"Бавария" етакчиларидан бири 2025 йил "Реал Мадрид"га ўтади   0 14:14МЮ сотмоқчи бўлган Магуайр, жароҳатдан қайтган Митома, троллар нишонидаги Хаверц. АПЛ 1-тур рамзийси  2 13:55Жароҳат олган "Навбаҳор" футболчиси учун мавсум якунланди  2 13:35Ўзимизнинг карикатура. "Бобур арена" "Сурхон арена"га айланган оқшом  2 13:19Деярли 39 ёшли Модрич Хорватиянинг Миллатлар Лигаси учун таркибига киритилди  2 12:45Футзал. Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон яна бир муҳим ўйинчисидан айрилди  2 12:35Расмий хабар: "Насаф" ва "Андижон" собиқ футболчилари легионерга айланди. Улар битта клубда ўйнашади  7 12:07Мессининг кейинги жамоаси маълум. Томонлар уч йиллик шартнома бўйича келишиб олишган  11 11:44"Футбол ва Спорт бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 10 ёшли Шокиров Аюбхон  0 11:30Жозе Моуриньо: "Назаримда, бу ҳолатда туркларга ўз қоидаларимни ўтказишим эмас, мен вазиятга мослашишим керак"  3 11:18"Марказий" стадион "ёнган" "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:55Пул ёки карьера. "Барселона" юлдузи иккисидан бирини танлаши лозим  2 10:29FourFourTwo. Роналду АПЛнинг энг яхши иккинчи рақамли вингери деб топилди. Биринчи ўринда эса...  13 09:59Осимхеннинг янги жамоаси маълум (Фабрицио Романо)  9 09:28Ёзда бир нечта топ клубларга рад жавоб берган мураббий "Ал Насср" билан келишувга эришди  3

ОЧЛ. Биринчи баҳсда "Навбаҳор" ва "Ал Иттиҳод" ғолибни аниқлай олишмади Новости

ОЧЛ. Биринчи баҳсда "Навбаҳор" ва "Ал Иттиҳод" ғолибни аниқлай олишмади

ОЧЛнинг 1/8 финали доирасида "Навбаҳор" Наманганда "Ал Иттиҳод"ни қабул қилди.

ОФК Чемпионлар лигаси. 1/8 финал
15 февраль, пайшанба
Наманган. Марказий стадион
НАВБАҲОР (ЎЗБEКИСТОН) – АЛ ИТТИҲОД (САУДИЯ АРАБИСТОНИ) 0:0
Бош ҳакам: Араки Юсуке (Япония)
Ёрдамчи ҳакамлар: Ватанабе Кота, Такаги Такуми (иккаласи Япония)
Захира ҳаками: Иида Жумпеи (Япония)
ВАР: Кимура Хироюки (Япония)
АВАР: Хироки Касахара (Япония)
Назоратчи: Висва Натхан Кришнан (Сингапур)
Комиссар: Минду Доржи (Бутан)


"Навбаҳор" — 1. Ўткир Юсупов, 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров (Сияваш Ҳақназари 78), 11. Асадбек Собиржонов, 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Руслан Жиянов (Достонбек Абдулҳаев 86), 22. Тома Табатадзе (Гиорги Никабадзе 78), 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброр Исмоилов. 

"Ал Иттиҳод" — 1. Ал Маюф, 26. Ахмед Ҳегази, 33. Ал Олаян, 15. Ҳассен Кадеш, 37. Ал Сагун, 8. Фабиньо, 7. Нголо Канте, 16. Ал Ғамди, 17. Ал Саҳафи (Ахмад ал Ғамди), 90. Ромариньо (Салоҳ Ал Жамаан 74), 99. Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ.


Навбахор Наманган

AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . Тур 1/8

15/02/2024, 18:00

0
:
0
Завершен

Аль-Иттихад

45'
90'
11'  Одилжон Хамробеков
31'  Samvel Babyan
78'  Jamshid Iskandarov (Siavash Haghnazari)
78'  Тома Табатадзе (Георгий Никабадзе)
79'  Георгий Никабадзе
86'  Русланбек Жиянов (Doston Abdulkhaev)
53'  Fawaz Al Sagour
57'  Marwan Al Sahafi (Ahmed Alghamdi)
74'  Romarinho (Saleh Al-Amri)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, бизникилар ҳужумга шошилмагач, ҳакам ҳам финал ҳуштагини чалиб қўя қолди. Қизиқарли беллашувда ҳисоб очилмади. 

90+5-дақиқа. Ўткир Юсупов тўпни эгаллаб олди ва ҳеч қаерга шошилмаяпти.  

90+4-дақиқа. Меҳмонлар бурчак зарбаси амалга оширади.

90-дақиқа. Бош ҳакам асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берди.

89-дақиқа. Ҳамробеков Ҳамдаллаҳга нисбатан қўполлик ишлатди деб топилди. 

86-дақиқа. Ўзгариш! Жиянов ўрнини Достонбек Абдулҳаевга бўшатиб берди.

83-дақиқа. Жиянов оёларида оғриқ ҳис қилиб, захира ўриндиғи томон юзланди ва майдонга ўтириб олди. 

81-дақиқа. УХХХ! Ҳимоячиларнинг сусткашлиги оқибатида Ҳамдаллаҳ гол уриб кетишига сал қолди. 

79-дақиқа. Огоҳлантириш! Гиорги Никабадзе майдонга тушди-ю, дарров сариқ карточка ишлаб олди.  

78-дақиқа. Ўзгаришлар! Тома Табатадзе ва Искандеров ўрнига Никабадзе ҳамда Сияваш Ҳақназари тушди.

75-дақиқа. Русланбек Жиянов марказроққа ўтиб бориб зарба йўллади, лекин унинг уриниши кучсиз чиқди. 

74-дақиқа. Ўзгариш! Ромариньо ўрнига Салоҳ Ал Амри майдонга туширилди.

Тўп ўйинга киритилди. Охирги зарбани Одилжон Ҳамробеков берди, аммо ноаниқ. 

Энди нариги бурчакдан тўп ўйинга киритилиши керак. 

67-дақиқа. "Навбаҳор" тўпни бурчакдан ўйинга киритади. 

65-дақиқа. "Навбаҳор"нинг уриниши кўнгилдагидек чиқмади. 

62-дақиқа. Исмоиловга нисбатан яқинда майдонга тушган Ахмад анча кескин ўйнади, ҳакам қоида бузилмади деб ҳисоблади. 

60-дақиқа. Бурчакдан узатилган тўпга чиққан Ўткир Юсупов хатога йўл қўйди, бахтимизга Ҳегази ҳам ноаниқ зарба берди.   

59-дақиқа. Меҳмонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди. 

57-дақиқа. Ўзгшариш! Ал Саҳафи ўрнига канадилк Ахмад ал Ғамди ўйинга қўшилди. 

53-дақиқа. Огоҳлантириш! Фаваз Ал Сагун тўпга ета олмай, Тома Табатадзенинг оёғига зарба бергани учун огоҳлантирилди.

51-дақиқа. Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳнинг зарбаси ўта ноаниқ чиқди. Шундай руҳда давом эт Ҳамдаллаҳ.

47-дақиқа. "Навбаҳор" ўнг қанотдан хавфли ҳужум уюштирди, лекин охирги зарба етишмади.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+1-дақиқа. Қўшилган ўша бир дақиқа ҳам майдон марказига яқин ҳудудда ўтди. "Навбаҳор"нинг ҳужуми охирига етмай қолди, зарбани блоклаган меҳмонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишига эса "лочинлар" йўл қўйишмади.

45-дақиқа. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44-дақиқа. Самвел Бабаян яна барчанинг эътиборини ўзига қаратди. 

41-дақиқа. Ўйин темпи бироз тушгандек. 

38-дақиқа. Ҳассен Кадеш тўп учун курашда Табатадзега қарши қўпол ўйнади. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.  

35-дақиқа. Ал Олаян узоқ масофадан зарба беришга қарор қилди. Бироқ у тепган тўп дарвозадан анча юқоридан ўтиб кетди.

31-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакамга очиқчасига эътироз билдиргани учун Самвел Бабаянга сариқ...

30-дақиқа. Жарима зарбасидан кейин "Навбаҳор" футболчилари хавфни бартараф этишни уддалаганди. Қўшимчасига ўйиндан ташқари ҳолат ҳам қайд этилди. 

29-дақиқа. Исмоилов рақибининг олдинга ўтиб кетишига йўл қўймади. 

27-дақиқа. Фарруҳ Сайфиев жарима майдончаси ичига йўллаган тўпни дарвозага йўллайдиган шериги топилмади ва Ал Маюф осонлик билан эгаллаб олди.

Бурчакдан узатма умуман қовушмади.

20-дақиқа. "Навбаҳор" бурчак зарбаси ишлади.

16-дақиқа. Исмоилов майдонда ётибди... Ҳегази унинг юзига зарба бериб юборганди. Ҳакам буни эътибордан четда қолдирди.

13-дақиқа. "Ал Иттиҳод" тўпни назорат қилмоқда. Ромариньонинг зарбаси ноаниқ чиқди.

11-дақиқа. Огоҳлантириш! Майдон марказидаги фол учун ҳакам Одилжон Ҳамробекга сариқ кўрсатди.

10-дақиқа. Ал Саҳафи тезилигини ишга солиб тўпни майдонда сақлаб қолди ва жамоасига яна бир бурчак зарбаси ишлаб берди. 

9-дақиқа. Учрашувдаги илк бурчак зарбасини "Иттиҳод" амалга оширадиган бўлди.

8-дақиқа. Фарруҳ Сайфиев рақибининг ҳаракатларидан норози... Ҳамдаллаҳ уни тинчлантиришга уринмоқда.

5-дақиқа. Меҳмонлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил этишди ва жарима майдончаси ўртасида турган Ҳамдаллаҳ зарба йўллаш учун имкон топди, тўп эса унинг уринишидан кейин устунга тегиб қайтди. 

4-дақиқа. Ал Саҳафи марказга ўтиб бориб, жарима майдончасига кирмай, аниқ зарба йўллади... Ўткир Юсупов ўз ўрнида ва у тўпни ишончли тарзда эгаллаб олди.

2-дақиқа. Ҳакам Собиржонов рақибга нисбатан фол ишлатди деб топди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга тушиб келишди. Эсдалик учун суратлар... Бош ҳакам эса жамоа сардорлари билан расмий ишларни ҳал қилмоқда. 

Намангандаги "Марказий" стадиони кутилганидек мухлислар билан лиқ тўлган. Ишқибозлардан ажойиб перформанс тайёрланганлиги ҳақида хабар бергандик. Атмосфера шунчаки ажойиб!  

Учрашув Ўзбекистон вақти билан 19:00да старт олади. Ҳозирга келиб, меҳмонларнинг асосий таркиби маълум бўлиб улгурган.


Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика