RU

Последние новости

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  1 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  1 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

ОЧЛ. “Локомотив” иккинчи бор “Ал Наср” билан ўйнайди Новости

ОЧЛ. “Локомотив” иккинчи бор “Ал Наср” билан ўйнайди

Бугун “Локомотив” сафарда Дубайнинг “Ал Наср” клубига қарши баҳс олиб боради.

Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган баҳс ҳар иккала жамоа учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки иккала клуб ҳам гуруҳдан чиқиш учун қулай имкониятга эга бўлиб турибди.

Айни пайтда турнир жадвалида “Локомотив” 8 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Ал Наср” ҳисобида эса етти очко мавжуд ва улар иккинчи ўринда боришмоқда. Бугунги беллашув “Локомотив” учун “Ал Наср”га қарши иккинчи баҳс бўлади. Маълумот учун, “Локомотив” 2013 йилнинг 9 февраль куни сафарда айнан шу жамоага қарши ОЧЛ плей-офф учрашувини ўтказган ва 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган.

Ўша ўйинда Виктор Карпенко билан Акмал Холматов гол уришганди. Шундан бери орадан вақт ўтди ва таркиб ҳам ўзгарди. “Темирйўлчилар” сафига янги футболчилар келиб қўшилишди. Статистикага назар ташласак, 2013 йил “Ал Наср” билан ўйнаган таркибдан уч киши Ислом Тўхтахўжаев, Садриддин Абдуллаев ва Иван Нагаев ҳозир ҳам “Локо” сафида тўп тепиб келишмоқда.

СТАТИСТИК МАЪЛУМОТЛАР

Ана энди бевосита бугунги ўйин олдидан баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.

– Қизиғи, бунгача иккала жамоа ҳам гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмаган. “Ал Наср” гуруҳ ўйинларида учинчи марта, “Локо” эса иккинчи бор иштирок этмоқда.

– “Ал Наср” Ўзбекистон клубига қарши фақат бир марта ўйнаган. Ўша биз юқорида айтиб ўтган 2013 йил “Локомотив” билан бўлган учрашув.

– “Ал Наср” ОЧЛдаги охирги уч ўйинида мағлуб бўлмади ва бу билан ўзига хос рекорд ўрнатди.

– Бразилиялик Нилмар “Ал Наср”нинг ОЧЛдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди. У “Ал Иттиҳод” дарвозасига иккита, “Сепахон” дарвозасига битта гол урди.

– “Ал Наср” футболчиларидан Нилмар, Аҳмад Хамис ва Жирес Кембо-Экоко, Маъсуд Сулаймон ва Маҳмуд Хамисда биттадан сариқ карточка бор. Бугунги беллашувда шу ўйинчилардан ким сариқ карточка оладиган бўлса, Тошкентдаги беллашувни ўтказиб юборади.

– “Ал Наср” ўз чемпионатида қаторасига бешта ўйиндан бери ғалаба қозона олмай келаётганди. Фақат охирги турга келибгина улар “Банияс”ни 5:2 ҳисобида мағлуб этишди. Жамоа турнир жадвалида 3-ўринда боряпти ва пешқадам “Ал Аҳли”дан 22 очко ортда қолмоқда.

– “Локомотив” бугун ғалаба қозонса, охирги тур олдидан кейинги босқич масаласини ҳал қилган бўлади.

– Худди “Ал Наср” каби “Локомотив” ҳам Осиё чемпионлар лигасида БАА клубига қарши шу пайтгача фақат бир марта баҳс олиб борган: 2013 йил, “Ал Наср” – “Локомотив” 3:2

– “Локомотив” ўтган йил гуруҳда охирги ўринни эгаллаганди. Бу йил эса жамоанинг натижалари анча яхши ва мағлубиятсиз серия давом этмоқда.

– “Локомотив” таркибида Темурхўжа Абдухолиқов билан Сардор Мирзаев энг яхши тўпурар бўлиб туришибди. Ҳар иккаласи ҳисобида ҳам иккитадан гол бор.

– Бугун баҳсни Кахи Махарадзе дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.

РАСМИЙ МАШҒУЛОТ

Кеча “Локомотив” ўйин бўладиган “Ал Мактум” стадионида ўйинолди расмий машғулотини ўтказди. Машғулот ОЧЛ регламентига биноан бир соат давом этди.

Бугун маҳаллий вақт билан 18:00да (Тошкент вақти 19:00) “Ал Наср” – “Локомотив” баҳсига старт берилади. Бугун “Бунёдкор” Тошкентда ўйин ўтказиши боис “Спорт” ТВ орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. “Локомотив” иштирокидаги учрашув эса 21:30дан бошлаб ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика