RU

Последние новости

10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита дахшат ўйинлар бор  3 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  2 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  14 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  5 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58

ОЧЛ. "Кашима" мураббийи: "Менга таваккал ҳужум ёқмайди" Новости

ОЧЛ. "Кашима" мураббийи: "Менга таваккал ҳужум ёқмайди"

ОЧЛ финал жавоб учрашуви олдидан "Кашима Антлерс" бош мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумки, бугун Теҳронда Осиё чемпионлар лигаси жавоб баҳси бўлиб ўтади. "Озоди" стадионида кечадиган учрашувда "Персеполис" ва "Кашима Антлерс" клублари ўзаро кураш олиб боради.

Биринчи ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган "Кашима Антлерс" бош мураббийи Го Оива жавоб баҳси олдидан ўз фикрларини билдирди: 

- "Биринчи ўйинда ғалаба қозонганимиз билан асло хотиржамликка берилишимиз керак эмас. Чунки олдинда жавоб баҳси кутиб турибди ва бу янада қийин ўйин бўлади. "Персеполис" ўз майдонида кучли футбол намойиш этади. Шу боис шогирдларимга аввалги ҳисобни унутиб худди 0:0 пайти қандай бўлса, шундай ўйнанглар дедим".

- "Мен учун идел футбол - мустаҳкам ҳимоя ва ўткир ҳужум дегани. Биз биринчи финалнинг иккинчи таймида худди шундай ўйин кўрсатгандик. Менга таваккал қилинадиган ҳужумлар ёқмайди. Ҳаммаси режага кўра бўлиши керак. Албатта, жавоб баҳсида кўпчилик  мухлислар рақиб томонида бўлади. Чунки Япониядан атиги 250 мухлис келган. 70 минг одам эса "Персеполис"ни қўллаб-қувватлайди . Аммо бундан хавотирга тушиш керак эмас. Агар тўп назорати бизда бўлса, кўзланган мақсадга эришамиз".

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика