RU

Последние новости

13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  29 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  3 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  58 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9

ОЧЛ биринчи финалидан кейин мураббийлар фикр билдиришди Новости

ОЧЛ биринчи финалидан кейин мураббийлар фикр билдиришди

Теги :  ОЧЛ финал
Кеча Осиё чемпионлар лигасининг дастлабки финалидан ўрин олган баҳс бўлиб ўтди. Бунда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби ўз майдонида Япониянинг "Урава Редс" клубини қабул қилиб 1:1 ўйнади.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида японлар бош мураббийи Такафуми Хори қуйидаги фикрларни билдирди:


- "Сафарда 1:1 ўйнаш яхши натижа, ҳали олдинда жавоб баҳси бор ва Сайтамада бутунлай бошқача ўйин гувоҳи бўламиз. "Ал Ҳилол" ўз майдонида кучли ўйин намойиш этади, лекин биз уларнинг қаршилигини енгиб ўта олдик".

- "Жавоб баҳсида имконият кўпроқ биз томонда бўлади деб ўйлайман. Биринчи ўйинда ҳимоявий ўйнадик деб айтолмайман, лекин бундай катта ўйинларда ҳимояни ўйламасдан ўйнаб бўлмайди".


"Ал Ҳилол" бош мураббийи Рамон Диаз эса ўйиндан кейин шундай деди:


- "Биз ўйинни бирмунча секин бошладик ва кутилмаганда тезкор гол ўтказиб юбордик. Лекин шогирдларимнинг ҳаракатидан қониқдим. Жавоб баҳсида фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, энди Японияда гол уришимиз шарт. Ҳакамнинг финал ҳуштаги янграмагунча кураш давом этади".

- "Агар бугун хавфли вазиятлар содир этмаганимизда бу мени хавотирга соларди. Чунки футболда вазият ярата олмаслик, жамоанг ўйнамаётганини кўрсатади. Саудиялик мухлисларга айтадиган гапим: хавотир олманглар, ҳаммаси яхши бўлади".


Эслатиб ўтамиз, финалнинг иккинчи ўйини 25 ноябрь куни Япониянинг Сайтама шаҳрида ўтказилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика