RU

Последние новости

11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  2 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  4 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  14 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  19 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4

ОЧЛ. "Навбаҳор" бир киши кам "Ал Вакра"ни қўшимча бўлимларда мағлуб этиб, гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди! Новости

ОЧЛ. "Навбаҳор" бир киши кам "Ал Вакра"ни қўшимча бўлимларда мағлуб этиб, гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди!

ОЧЛ саралаши доирасидаги "Ал Вакра" - "Навбаҳор" учрашуви якунланди!

"Ал Жануб" стадиони | 20:30

"Ал Вакра" - "Навбаҳор" 0:1

Голлар: Дониёр Абдуманнопов 98'

"Ал Вакра": 99. Омар ал-Саид, 12. Мурод Нажи, 2. Лукас Мендес, 4. Трент Сейнсбери, 5. Аҳмад Ҳасаба (7. Рабех Буссафи 64'), 11. Аюб Ассал (21. Ҳолид Мунир 86'), 17. Хазем Шехата (3. Ҳолид Юссуф Шурраб 18'), 8. Ҳамди Фатхи, 10. Гелсон Дала, 23. Аҳмад Эл Сайед (34. Набил Ирфан 85'), 9. Муҳаммад Бенйетту (28. Юсуф Эл Ятиб 85').

Захирадагилар: 1. Муҳаммад ал-Бакри, 16. Иброҳим ал-Содиқ, 19. Муҳаммад Ҳолид, 20. Носир ал-Язиди, 22. Сауд Хатир.

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 13. Филипп Иванович, 22. Игорь Голбан, 5. Милош Милович (27. Шаҳбоз Жўрабеков 90+5'), 6. Иброҳим Йўлдошев, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброр Исмоилов (19. Дониёр Абдуманнопов 76'), 23. Йован Жокич, 21. Темурхўжа Абдухолиқов, 77. Асадбек Собиржонов (8. Жасур Яхшибоев 108'), 91. Тома Табатадзе (10. Жамшид Искандеров 79').

Захирадагилар: 12. Игнатий Нестеров, 16. Ж Бўриев, 20. Музафффар Мўминов, 24. Даврон Ҳошимов, 31. Лука Чермель, 4. Азимжон Аҳмедов, 98. Давронбек Олимжонов

Огоҳлантиришлар: Милош Милович 33', Игорь Голбан 55', Ҳолид Юссуф Шурраб 60', 80', Дониёр Абдуманнопов 83', Жамшид Болтабоев 116'

Четлатиш: Ҳолид Юссуф Шурраб 80'

Аль-Вакра

Лига Чемпионов AFC. Квалификация . Тур Final

22/08/2023, 21:30

1
:
0
Finished AET

Навбахор Наманган

Doniyor Abdumannopov - 98'

45'
90'
120'
80'  Khald Youssef Shurrab
98'  Doniyor Abdumannopov


120+2. Ўйин якунланди! "Навбаҳор" гуруҳ босқичида!

120. Яна 2 дақиқа қўшиб берилди.

119. Ҳолид Мунирнинг бош билан берган зарбасини Юсупов қайтарди.

106. Жўрабековнинг узатмаси рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди. Сал қолса автогол ҳам бўлиши мумкин эди.

106. Тўртинчи бўлимга старт берилди!

105+1. Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси якунланди.

105. Учинчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

103. Вакилларимиз гол ургач янада фаоллашди. Шу билан бирга, эҳтиёткорликни ҳам унутмаслик зарур.

Дониёр Абдуманнопов ўткир бурчакдан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди!

98. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! "Навбаҳор" учрашувда ҳисобни очди!

91. "Навбаҳор" анча фаол бошлади. Аввалига, Жўрабековнинг зарбасини рақиб футболчиси қайтарган бўлса, Жокичнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

91. Қўшимча бўлимларнинг биринчисига старт берилди!

Ўйиннинг асосий вақтидаги статистика:

90+5. Ўйиннинг асосий вақти якунланди! Навбат қўшимча бўлимларга!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Лукас Мендеснинг зарбаси ҳам ноаниқ бўлди.

87. Жамшид Искандеровнинг дарвоза томон йўллаган зарбасини рақиб посбони ушлаб олди.

83. Собиржонов ажойиб пас билан Абдуманноповн олдинга бошлади, дарвозабон ва Дониёр тўқнашиб кетишди.

80. Захирадан майдонга тушган Ҳолид Юссуф Шуррабга иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва "Ал Вакра" бир киши кам бўлиб қолди!

74. Рабехнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

68. Жамшид Болтабоев рақиб жарима майдончасига кириб бориб зарба берди, аммо бу сафар ҳам ноаниқ...

67. Аброр Исмоиловнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.

65. Табатадзенинг тепган тўпи ҳам ноаниқ бўлди.

64. Йўлдошев навбатдаги жарима зарбасидан тўпни тўғри дарвозага йўллади, яна ноаниқ кетди.

62. Иброҳим Йўлдошевнинг жарима зарбасидан узатган тўпига ҳеч ким зарба беролмади. 

60. Аюб Ассалнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

54. Асадбек Собиржонов ва Жамшид Болтабоевнинг зарбаларини рақиб ҳимоячилари қайтариб қолишди.

51. Исмоилов дарвозага зарба бермоқчи бўлиб, тўпни тепишга интилди, бироқ рақиб футболчиси тўпга биринчи тегди, Исмоиловнинг оёқлари рақиб ўйинчисининг оёғига тегди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлимдан кейинги статистика:

45+1. Биринчи бўлим якунланди!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Юсупов!!! Ҳамди Фатҳининг чамаси 23 метрлардан тепган тўпи дарвозани тўғри тўққизлигига бораётганди, бу вазиятда Ўткир Юсупов супер сейв кўрсатиб, жамоасини муқаррар голдан қутқарди!!!

42. Темп бироз тушди. 

34. Жарима зарбасидан ҳаволатиб узатилган тўпни Муҳаммад Бенйетту боши билан дарвозага йўллади, тўп бироз ноаниқ кетди.

33. Аюб Ассал ўнг қанотдан олдинга ўтди, уни Милош Милович тўхтатди. Ҳакам Миловичга сариқ карточка кўрсатди, "Навбаҳор" жарима майдончаси ташқарисидан эса жарима зарбаси белгиланди.

30. Яна "Навбаҳор" жарима майдончасида хавфли вазият: бу сафар Лукас Мендес зарба йўллади, Ўткир Юсупов яна ўз ўрнида!

29. Аҳмад Ҳасабанинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасини Юсупов қайтарди.

22. Баҳс асосан майдон марказида кечмоқда.

18. "Ал Вакра" жамоасида навбатдаги ўзгариш: Хазем Шехата жароҳат олиб майдонни тарк этди, ўрнига Ҳолид Юссуф Шурраб ўйинга қўшилди.

17. Йўлдошевнинг жарима зарбасидан узатган тўпига ҳеч ким зарба беролмади, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

15. Ўйин темпи юқори эмас, ҳар икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумлар ташкил қилиш ҳаракатида.

9. Табатадзенинг жарима зарбасидан йўллаган кучли зарбасини рақиблар посбони аранг қутқарди.

8. Ҳаволатиб узатилган тўпга Муҳаммад Бенйетту танаси билан зарба берди, ноаниқ бўлди.

4. Баҳснинг илк дақиқалари анчагина фаол бошланди. Икки жамоа вакиллари ҳам ҳужумларга ўтиш ҳаракатини бошлаб юборди. Шу билан бирга, эҳтиёткорлик ҳам эсдан чиқмаяпти.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Учрашув Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади.

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика