ОЧЛ. “Ал Садд” иккинчи 1/4 финалчи!
15 мая 2018 00:58
Новости
ОЧЛ. “Ал Садд” иккинчи 1/4 финалчи!
ОЧЛ 1/8 финал босқич жавоб учрашувидан ўрин олган яна бир учрашув ўз якунига етди.
Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоаси ўз уйида Қатарнинг "Ал Садд" клубини қабул қилиб, 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этди. Ўйиннинг 70-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Бағдод Буненджа ўз дублини нишонлаш баробарида "Ал Садд"ни чорак финалга олиб чиқувчи голга муаллифлик қилди.
Айнан шу футболчи ўйин қаҳрамонига айланди. Буненджа аввалига учрашувнинг 2-дақиқасида ҳисобни очди. 69-дақиқада пеналтидан фойдалана олмади, лекин барибир иккинчи голини киритиб, "Ал Садд"га чорак финал эшикларини очиб берди. Бу икки жамоанинг Доҳадаги илк учрашувида Хави жамоадошлари 2:1 ҳисобида зафар қучишганди.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии