RU

Последние новости

18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  1 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  9 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  7 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2

ОЧЛ. “Ал Айн” ўзбек клубларига қарши ўз майдонида қандай ўйнаган? Новости

ОЧЛ. “Ал Айн” ўзбек клубларига қарши ўз майдонида қандай ўйнаган?

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал доирасида “Ал Айн” ва “Локомотив” ўртасидаги дастлабки ўйин бўлиб ўтади.

Учрашув маҳаллий вақт билан 19:30 (Тошкент вақти билан 20:30)да старт олади.

БААнинг “Ал Айн” клуби қитъадаги номдор клублар сирасига киради. Улар 2003 йилги ОЧЛда биринчи ўринни қўлга киритишган. Хўш, бу жамоа бунгача ўз майдонида Ўзбекистон клубларига қарши қандай ўйнаган?

Аввало шуни айтиш лозим, “Ал Айн” ўз уйида бизнинг жамоаларга қарши ҳозирча тўрт марта ўйнаган бўлиб, бугун бешинчи учрашувни ўтказади. Статистикага қарайдиган бўлсак, “Ал Айн” майдонидан фақат “Пахтакор” 2010 йил 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб кетган ва ўйиндаги ягона голни ҳозир “Локо”да тўп сураётган Артур Геворкян киритган.

Насиб қилса, бугун “Локо” ҳам бу ердан ғалаба билан қайтишга ҳаракат қилади. Худди олти йил олдин бўлгани каби Геворкян бугун ҳам тўп киритса ажаб эмас. Шундай экан, “темирйўлчилар”га фақат ва фақат омад тилаб қоламиз. Қуйида эса “Ал Айн”нинг ўз майдонида ўзбек клубларига қарши баҳсларини келтириб ўтамиз.

ОЧЛ-2006. Гуруҳ босқичи
6-тур. 28 май, 2006.
“Ал Айн” – “Машъал” 2:1


ОЧЛ-2010. Гуруҳ босқичи
1-тур. 24 февраль, 2010.
“Ал Айн” – “Пахтакор” 0:1
Гол:
Геворкян, 60.

ОЧЛ-2015. Гуруҳ босқичи
4-тур. 7 апрель, 2015.
“Ал Айн” – “Пахтакор” 1:1
Гол:
Кембо Экоко, 20 – Сергеев, 45+2.

ОЧЛ-2016. Гуруҳ босқичи
6-тур. 3 май, 2016.
“Ал Айн” – “Насаф” 2:0
Гол:
Асприлла 39, Аҳмад 90.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика