RU

Последние новости

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  8 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  36 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

ОЧЛ. 5 август куни ўйнайдиган жамоалар амалга оширган трансферлар Новости

ОЧЛ. 5 август куни ўйнайдиган жамоалар амалга оширган трансферлар

5-6 август кунлари ОЧЛ Ғарб минтақасида 1/8 финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади.

Мусобақанинг 1/8 финалида Саудия Арабистонидан 4та, Қатардан 2та, БАА ва Эрондан биттадан жамоа ўйнайди. Ҳозирда ушбу жамоалар янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришяпти. 

1/8 финал ўйинлари: 

5 август. "Ал Наср" (Саудия Арабистони) - "Ал Ваҳда" (БАА)

5 август. "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони) - "Зобаҳан" (Эрон) 

6 август. "Ал Дуҳайл" (Қатар) - "Ал Садд" (Қатар)

6 август. "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) - "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) 

Жавоб баҳслари 12-13 августда ўтказилади. 

Қуйида 5 август куни ОЧЛ нимчорак финалида ўйнайдиган жамоалар ёзда амалга оширган трансферлар ҳақида тўхталамиз. 


"Ал Наср" (Саудия Арабистони) 

Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони ёзда шов-шувли трансферни амалга оширмади. Фақат жамоанинг асосий ҳужумчиси Абдураззоқ Ҳамдаллаҳ билан янги уч йиллик шартнома тузди. Маълумот учун, марокашлик ҳужумчи 2018/2019 йилги мавсум Саудия Пролигасида 34та гол уришга муваффақ бўлди. "Ал Наср" бош мураббийи Руи Виториа фикрича, легионерлардан дарвозабон Брэд Жонс, ҳимоячи Майкон, ярим ҳимоячи Жулиано ва ҳужумчи Абдураззоқ Ҳамдаллаҳдан кўнгил тўқ.

 


"Ал Ваҳда" (БАА) 

БААнинг "Ал Ваҳда" клубини тажрибали мураббий Хенк тен Кате бошқариб келаётганди, лекин ички чемпионатдаги натижалар сабаб клуб раҳбарияти уни ишдан бўшатди ва ўрнига Маурисе Стейнни тайинлади. Жамоа ёзда "Ал Ҳилол"дан уругвайлик футболчи Николас Милесини қўлга киритди. Шунингдек, Мурад Батна ҳам жамоани тарк этиб, ўрнига Халил Иброҳим олиб келинди. 


"Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони) 

"Ал Иттиҳод" устози Хосе Луис Сиерранинг ишонган футболчилари барибир Мэттью Юрман билан Аҳмед Ассири бўлиб қолаверади. Шунга қарамай, янги ўйинчи Луис Хименесдан умид катта. Бу футболчи ўз вақтида "Интер", "Лацио" ва "Вест Хэм"да ўйнаган. ОЧЛ гуруҳ босқичида 3та гол урган Ромариньо ҳам клубда қолди. Чилилик футболчи Карлос Вильянуэва ҳам катта ҳажмдаги ишни бажаришини унутмайлик. 


"Зобаҳан" (Эрон) 

ОЧЛ 1/8 финалда ўйнайдиган Эрондан ягона жамоа "Зобаҳан" ушбу ёзда бир нечта ўйинчилари билан хайрлашди. Дарвозабон Муҳаммад Рашид Мазаҳери "Тракторсози" сафига ўтиб кетди. Унинг ўрнига "Падидеҳ" клубидан Юсеф Беҳзади таклиф қилинди. Шунингдек, нигериялик футболчи Кристиан Осагуона Жанубий Кореянинг "Жежу Юнайтед" клуби билан шартнома тузди. "Зобаҳан" ёзда икки нафар бошқа нигериялик футболчи билан ўз таркибини тўлдириб олди: Эбиабовей Бакер ва Макулей Крисантус. 

P.S. 6 август куни ўйнайдиган клублар амалга оширган трансферлар борасида кейинроқ тўхталамиз. 

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика