ОЧЛ-2022. "Насаф" февраль эмас, сентябрь ойида ўйнайдими?
16 июн 2022 16:09
Новости
ОЧЛ-2022. "Насаф" февраль эмас, сентябрь ойида ўйнайдими?
Қарор анча олдин қабул қилинган эди. Фақат расмиятчилик қолди.
Шундай экан, 2023 йилнинг февралида ОФК Чемпионлар лигаси ўйинлари ўтказилмайди. Биринчидан, ФИФА учун ОФК клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадиган вакилини аниқлаб олиши керак. Олдинги турнир ғолиби ("Ал Ҳилол")нинг иштирок этиш варианти эса ФИФАни қониқтирмайди. Ҳатто, бу ФИФАни қониқтирганда ҳам, ОЧЛнинг ғарбий минтақасидаги ўйинлар февралда ўтказилмасди, сабаби "Ал Ҳилол" бир вақтнинг ўзида иккита турнирда иштирок эта олмайди. Иккинчидан, иккита клублар ўртасидаги ЖЧга бир хил клубни жўнатиш Осиёнинг бошқа жамоаларига адолатсизлик бўлар эди. Бу ҳам спорт, ҳам молиявий нуқтаи назардан адолатсизлик.
ОФК эндиликда Чемпионлар лигаси мусобақасини якунлаш учун календардан янги саналарни қидирмоқда. Жаҳон чемпионатининг 18 ноябрда бошланиши ҳисобга олинса, иккита асосий вариант бор — 2022 йилнинг сентябрь ёки 2023 йилнинг январь ойи. Аммо, иккинчи вариантга БАА ва Саудия Арабистони вакиллари фаол тарзда қаршилик қилишмоқда. Уларга Чемпионлар лигаси ўйинлари январь ойида Ироқда бўлиб ўтадиган Кўрфаз Кубоги мусобақасига тўғри келиб қолиши мумкинлиги ёқмаяпти.
Шундай экан, 2022 йилнинг сентябрь ойи Чемпионлар лигаси ўйинлари учун энг мақбул вақтга ўхшайди ва "Насаф" айнан шу вақтга ҳозирлик кўриши керак", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.
Комментарии