RU

Последние новости

17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  0 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  16 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  53 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  4 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  17 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5

ОЧЛ-2020. "Бунёдкор" гуруҳ босқичига чиқа олмади Новости

ОЧЛ-2020. "Бунёдкор" гуруҳ босқичига чиқа олмади

ОЧЛ-2020 плей-офф босқичи доирасидаги "Ал Айн" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйининг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


“Ал-Айн” (БАА) – “Бунёдкор” (Ўзбекистон) 1:0
28 январь. Ал Айн. «Ҳазза бин Зайд» стадиони. 19:40
Бош ҳакам:
Ко Хюн Жин (Жанубий Корея)
Қанот ҳакамлари: Юн Кванг Йеул, Парк Санг Жун (Жанубий Корея)
Захирадаги ҳакам: Чае Санг Йеоп (Жанубий Корея)
Ҳакамлар назоратчиси: Абдул Малик бин Абдул Башир (Сингапур)
Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон)

Гол: Саид Жума 78, - 1:0.

“Ал-Айн” – 17.Холид Эйса, 44.Саид Жума, 33.Тсукаса Шиотани, 5.Исмоил Аҳмед, 3.Салим Абдуллоҳ (23.Муҳаммад Аҳмад, 90+1), 13.Аҳмад Барман (24.Фалаҳ Волид, 90+4), 6.Яҳё Нодир, 16.Муҳаммад Абдулраҳмон, 11.Бандар Ал Аҳбаби, 9.Лаба Кожо, 26.Омар Ёсин (99.Жамол Маъруф, 46)
Захира: 1.Муҳаммад Саид, 73.Али Эйд Гумаил, 27.Муҳсин Абдуллоҳ, 28.Идрисс Мзаоуияни,

“Бунёдкор” – 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 28.Ҳасан Йўлдошев (49.Фаррух Икромов, 35), 6.Анвар Ғофуров, 70.Мурод Холмуҳамедов, 7.Дилшод Аҳмадалиев (4.Давронжон Эргашев, 87), 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 22.Сардор Абдураимов, 13.Лутфулла Тўраев, 34.Суҳроб Иззатов (5.Бобурбек Фарҳодов, 70), 92.Ҳумоюн Муртозаев, 8.Жасур Жалолиддинов.
Захира: 71.Сарвар Каримов, 2.Суҳробжон Ярашев, 20.Владислав Нуриев, 24.Баҳодир Пардаев.

Огоҳлантиришлар: Аҳмад Барман 38, Салим Абдуллоҳ 90+1,


Аль-Аин

Saeed Juma - 78'

Лига Чемпионов AFC. Квалификация . Тур final

28/01/2020, 19:40

0
:
1
Завершен

Бунедкор

45'
90'
78'  Saeed Juma


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+5. Учрашув тугади. "Бунёдкор" ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмади!

90+4. Ўзгариш. "Ал Айн". Аҳмад Барман ўрнига Фалаҳ Волид тушди

90+4. ЗАРБААААААААА! Муҳаммад Абдулраҳмоннинг зарбаси жуда хавфли чиқди!

90+1. Ўзгариш. "Ал Айн". Салим Абдуллоҳ ўрнига Муҳаммад Аҳмад

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

89. ЗАРБА! Бобурбек Фарҳодовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

88. ЗАРБААААААААААААААААА! Чап қанотдан узатилган тўпни Ҳумоюн Муртозаев боши билан дарвозага йўллади, озззгина ноаниқ!

87. Ўзгариш. "Бунёдкор". Аҳмадалиев ўрнига Давронжон Эргашев тушди

78. ГОЛ! 1:0. Муҳаммад Абдулраҳмон билан девор услубида ўйнаган Саид Жума жарима майдони ичидан аниқ зарба билан гол урди - 1:0.

72. Хавфли вазият! Мурод Холмуҳаммедов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва ўткир бурчакдан зарба берди, тўпни Холид Эйса қайтарди!

71. ЗАРБАААААААААААА! Мезбонлар бурчак тўпидан кейин Шиотани дарвозага зарба берди, Абдумавлон ажойиб сейв намойиш этди! 

70. Ўзгариш. "Бунёдкор". Суҳроб Иззатов ўрнига Бобурбек Фарҳодов тушди

68. ЗАРБААА! Жамол Маъруф боши билан зарба берди, бирозгина ноаниқ кетди

66. Ташаббус мезбонлар томонида, "Бунёдкор" асосан қарши ҳужумга таянмоқда

60. Хавфли вазият! "Ал Айн" ўнг қанотдан ҳужум қилди, Абдужалилов хавфни бартараф этди

51. Иккинчи бўлимни "Бунёдкор" фаолроқ бошлади

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

38. ЗАРБА! Жасур Жалолиддиновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди

38. Огоҳлантириш. "Ал Айн". Аҳмад Барман

35. Ўзгариш. "Бунёдкор". Ҳасан Йўлдошев ўрнига Фаррух Икромов тушди

32. УХХХХХ! Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Лаба боши билан зарба берди, бирозгина ноаниқ чиқди!

30. Ўйиннинг ярим соати ортда қолди ҳозирча ҳисоб 0:0

23. "Бунёдкор"нинг ҳужуми вақтида хавфли вазият содир этилди, ҳакамлар бу вазиятда пенальти йўқ деб топишди

20. Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда

14. ЗАРБАААА! Жасур Жалолиддиновнинг зарбасини Эйса қайтарди.

11. ЗАРБААА! Лаба бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Аблумавлон тўпни қайтарди

6. Мезбонлар илк жарима тўпига эга бўлишди, жарима майдонига узатилган тўпни Абдужалилов қайтарди, кейинги зарбани ҳимоячилар бартараф этишди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА БУНЁДКОР!

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика