RU

Последние новости

08:05Флик: "У сафга қайтса, албатта, хурсанд бўламан"  0 07:44"Лацио" ўз уйида "Кальяри"ни таслим этди. Меҳмонлар ўйинни 9 футболчи бўлиб якунлашига тўғри келди  0 07:21Неймарга иккита ўйин етарли бўлди  0 01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  2 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  8 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  8 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  6 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1

ОЧЛ-2014: “Қалдирғочлар”нинг парвози узоқ бўлсин! (Превью) Новости

ОЧЛ-2014: “Қалдирғочлар”нинг парвози узоқ бўлсин! (Превью)

Миржалол Қосимов бошчилигидаги “Бунёдкор” жамоаси янги мавсумдаги ўзининг илк расмий ўйинини бугун “Ал-Фатҳ”га қарши сафарда ўтказади.
Бу учрашувнинг ўзбекистонлик футбол ишқибозлари интиқлик билан кутишмоқда. Жамоаларимизнинг янги йилдаги илк расмий ўйинлари биз учун омадсиз бошланган эди. Қаршининг “Насаф” ва Тошкентнинг “Локомотив” жамоалари ОЧЛ эрта якун топганди. Умид қиламизки, бугун “қалдирғоч”лар ушбу омадсизликни такрорлашмайди ва ўзбекистонлик мингалб футбол мухлисларига ажойиб ўйин ва ғалабани тақдим этишади.

Энди хусусан ўйинга тўхталадиган бўлсак, Миржалол Қосимов жамоаси мавсумга тайёргарликни яхши ўтказишди. Бир қатор ташкил этилган йиғинлар ва машғулотлардаги меҳнатлари хосилини бугун яшил майдонда чамалайдиган вақт келди.



“Бунёдкор” ушбу мавсумга авваллариган фарқли равишда, кўплаб ўзгаришлар билан етиб келди. Жамоани бир нечта асосий таркиб футболчилари тарк этишди. “Қалдирғоч”лар таркибига Воҳид Шодиев, Рустам Аъзамов, Мансур Саидов, Бобур Акбаров, Павел Бугало, Сергей Симоненко ва Карлос Кото каби футболчилар келиб қўшилишди. Қосимов жамоасидаги энг катта йўқотиш бу албатта Игнатий Нестеров бўлади. Ушбу тажрибали посбонни ўрнини тўлдириш осон кечмайди. Қолган чизиқлардаги ўзгаришлар айтарли сезилмаслиги мумкин. Лутфулла Тўраев ва Жасур Ҳасанов каби футболчилар ўтган мавсумда ёрқин футбол кўрсатиб бера олишмаган эди. Қайтангга уларни ўрнида ҳаракат қилган Дилшод Жўраев ва Сардор Рашидов каби ёшлар мазмунли ўйин кўрсатиб, асосий таркибдан бу икки футболчини чиқариб юборишга мувофақ бўлишганди.



“Бунёдкор” жамоаси ўйин услубида ҳам ўзгариш кўрсак ажаб эмас. Таркиб деярли янгиланди. Ҳимояда катта ўзгаришлар кузатилмади. Артём Филиппосян ўрнига футболчилик фаолиятида етарлича тажриба тўплаган Симоненко келди. Эндиликда ҳимоя марказида Ҳайрулла Каримов билан биргаликда ушбу легионер футболчи ҳаракат қилиши мумкин. “Бунёдкор” сафига келиб қўшилган Рустам Аъзамов, Шукурали Пўлатов  ва Бобур Акбаров каби футболчиларни ушбу ўйинда асосий таркибда кўрмасак керак. Бу футболчилар ҳали жамоага тўлиқ киришиб кетишлари учун вақт талаб этилади. Ярим ҳимоя чизиғига “Нефтчи”дан тажрибали Мансур Саидов таклиф этилди. Лекин бу футболчи жамоа билан Саудия Арабистонига учмади. Шунингдек, ушбу чизиғда Лутфулло Тўраев ўрнига испаниялик иқтидор Карлес Кото таклиф қилинди. Ушбу футболчини амалда нималарга қодирилигини билмаймиз. Катта эҳтимол билан бугун Қосимов бу футболчига имкон беради. Қосимовни такидлашича, Кото тўп билан жуда яхши муомалада бўла олади, юқори техника соҳиби ва аниқ тўп узатиш қобилиятлари унинг асосий ютуғи экан. Бугунги учрашувда қисман бўлсада, ушбу футболчини қандай ўйин кўрсата олиши ҳақида билиб оламиз.



“Бунёдкор” – “Ал-Фатҳ” учрашувини Александр Пишур якка ҳужумчи сифатида бошлаши ҳақиқатга яқинроқ. Анвар Бердиев, Баҳодир Пардаев ёки Вохид Шодиевлардан бири унга ёрдамлашиши мумкин, агарда Қосимов икки ҳужумчи билан ҳаракат қилишни лозим топса.

Миржалол Қосимов жамоа таркибини ёш, шижоатли футболчилар ва тажрибали чарм тўп усталари билан уйғунлаштирмоқда. Бу амалда қандай натижа беришини вақт кўрсатади.

Рақиб ҳақида тўхталадиган бўлсак, “Ал-Фатҳ” жамоаси учун бу ўйин уларнинг ОЧЛдаги дебют баҳси саналади. Саудия Арабистон клуби ушбу мусобоқада илк бор қатнашмоқда. Албатта бу борада “Бунёдкор” жамоаси тажрибали ҳисобланишади. Лекин шуни унутмаслик керакки, “Ал-Фатҳ” клуби катта иштиёқ билан ҳаракатланади. Янаям ўз мухлислари қаршисида, дебют беллашувида бор кучларини сарфлашларига шубҳа йўқ. Жамоа сафида тўртта легионер футболчи тўп суради. Тунислик ҳимоячи Аммар Жемал, конголик ҳужучи Дорис Салумо, ливанлик ярим ҳимоячи Муҳамад Ҳайдар ва бразилиялик Элтон каби футболчилар “Ал-Фатҳ” жамоасида ҳаракат қилишади. Нима бўлган тақдирда ҳам, бу беллашув ҳар иккала жамоа учун осон кечмаслиги аниқ.  



“Ал-Фатҳ” ҳақида қисқача маълумот:
Ташкил топган йили: 1958 йили.
Эришган ютуқлари:
Саудия Арабистони чемпиони: (2012-2013),
Саудия Арабистони суперкубоги соҳиби: (2013).
Клуб президенти: Абдулазиз Алафалиқ.
Бош мураббийи: Фази Ал-Жабал.

“Ал-Фатҳ” таркиби:
1.Муҳаммад Ал-Қмич.
4.Бадер Ал-Нахли.
5.Аммар Жемал. (Тунис)
6.Аҳмед Ал-Султан.
7.Ҳамдан Ал-Ҳамдан.
8.Ҳусаин Ал-Мақахой.
9.Дорис Салумо. (Конго)
11.Фаҳан Ал-Сауд.
12. Ал-Мазяди.
13.Фаёз Ал-Алияни.
14.Моҳаммад Ал-Фахед.
15.Бадер Ал-Хамис.
16.Мишаал Ал-Саеед.
17.Абдуллоҳ Эл-Абдуллоҳ.
18.Нух Ал-Муса.
19.Аҳмед Ал-Сумейри.
20.Султан Ал-Шамри.
21.Муҳамад Ҳайдар. (Ливан)
22.Абдуллоҳ Ал-Аучир.
24.Муҳаммад Нами.
25.Абдулла Ал-Доссари.
32.Абдулазиз Або Сақра.
34.Муҳаммад Ал-Бреҳ.
50.Шафи Ал-Доссари.
66.Абдулраҳмон Ал-Қаҳтони.
77.Элтон.
80.Муборак Ал-Султон.
88.Муборак Ал-Асмари.



Шу кунгача “Бунёдкор” клуби ОЧЛда 52 учрашувда майдонга тушган. Миржалол Қосимов жамоаси шу ўйинларнинг 22 тасида ғалаба қозонган бўлса, 15 учрашувда мағлубиятга учраган. Қолган 15 та баҳсда ғолиблар аниқланмаган, яъни дуранг натижаси қайд этилган. Тошкент клуби рақиблар дарвозасига 67 бор йўл топа олган ва ўз дарвозасидан 63 марта тўп ўтказиб юборган.

“Бунёдкор” жамоасининг ОЧЛ натижалари:
2008 йил  – 10 учрашув, 6 ғалаба, 2 мағлубият ва 2 дуранг. Тўплар нисбати: 16-8.
2009 йил – 9 учрашув, 4 ғалаба, 3 мағлубият ва 2 дуранг. Тўплар нисбати: 10-14.
2010 йил – 7 учрашув, 3 ғалаба, 3 мағлубият ва 1 дуранг. Тўплар нисбати: 10-10.
2011 йил – 7 учрашув, 2 ғалаба, 2 мағлубият ва 3 дуранг. Тўплар нисбати: 9-10.
2012 йил – 11 учрашув, 5 ғалаба, 4 мағлубият ва 2 дуранг. Тўплар нисбати: 15-16.
2013 йил – 8 учрашув, 2 ғалаба, 1 мағлубият ва 5 дуранг. Тўплар нисбати: 7-5. 



25 февраль, сешанба.
Осиё Чемпионлар лигаси-2014, “Б” гуруҳи 1-тур.
“Ал-Фатҳ” – “Бунёдкор” (22:00 “Спорт”)
Ҳакамлар
: Ким Донг Жин, Жёнг Хае Санг, Янг Бёнг Еун (Корея Республикаси)
Тахминий таркиблар:
“Ал-Фатҳ”:
Муҳаммад Ал-Қмич, Аммар Жемал, Аҳмед Ал-Султан, Мишаал Ал-Саеед, Шафи Ал-Доссари, Абдулла Ал-Доссари, Фаҳан Ал-Сауд, Ҳамдан Ал-Ҳамдан, Ал-Қаҳтони, Дорис Салумо, Элтон.
Бош мураббий: Фази Ал-Жабал.
“Бунёдкор”: Мурод Зуҳуров, Ҳайрулла Каримов, Сергей Симоненко, Саҳоб Жўраев, Акмал Шораҳмедов, Жавлон Иброҳимов, Карлес Кото, Дилшод Жўраев, Олег Зотеев, Сардор Рашидов, Александр Пишур.
Бош мураббий
: Миржалол Қосимов.

Бугунги баҳсда “қалдирғоч”ларга омад ва зафарлар тилаб қоламиз! Илк ўйинда илк ғалаба ва илк 3 очко билан қайтишларини тилаб қоламиз!

“Бунёдкор”нинг ОЧЛдаги 7 мавсуми “қалдирғоч”лар учун омадли келсин!

Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика