RU

Последние новости

22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  0 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  55 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  0 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  44 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  2 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  11 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  11 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1

ОЧЛ-2014. “Бунёдкор”нинг рақиблари “Истиқлол” ва “Ал-Шабаб” бўлиши мумкин эди Новости

ОЧЛ-2014. “Бунёдкор”нинг рақиблари “Истиқлол” ва “Ал-Шабаб” бўлиши мумкин эди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси биносида 10 декабрь куни ўтказилган қуръадан тахминан уч соатча олдин, барча шундай тадбирларда бўлгани каби, аккредитациядан ўтган журналистларга пресс-релизлар тарқатилди.
Ўзбекистондан бу маросим учун уч нафар ОАВ вакиллари аккредитация олишди. Ушбу сатрлар муаллифидан ташқари, яна Аҳадхон Абдуҳамидов (“Интерфутбол” бош муҳаррири) ҳамда “Ўзбекистон футболи”дан Толибжон Қосимов. 

Хуллас, бизга тақдим этилган пресс-релизда келтирилган қуръа механизмидан шу нарсани осонгина англадикки, гуруҳ босқичида жойи нақд “Бунёдкор” “В” гуруҳидан ўрин олади. Унинг рақибларидан бири Шарқдаги 1-рақам билан белгиланаётган плей-офф ғолиби бўлади. Қолган икки рақиб ҳам деярли аниқ эди: гуруҳ раундига тўлиқ - 4тадан жой олишган Эрон ва Саудия Арабистонининг рейтинг бўйича, тегишлича, биринчи ва охирги жамоалари жуфтлиги. Яъни чемпионлар (ё “Истиқлол” Теҳрон, ё “Ал-Фатех” Ал-Ахса) ва ушбу мамлакатлар чемпионатларида 3-ўринни эгаллаган “Ал-Шабаб” Ал-Риёд, ёки Эронда 4-ўринни олган “Фулад Хузестан” Ахваз. Биринчи бўлиб Ғарбий минтақадаги “А”, “В”, “С” ва “D” гуруҳлари учун ташланган қуръа якунига икки қадам қолганда, маросимни ўтказган ОФК вакили Жон Виндсор саватчадаги иккита шарчадан биттасини олди. У олган шарча ичидан “Saudi Arabia” ёзуви чиқиб келди. Саватчада қолган шарча ичида эса, ўз-ўзидан аёнки, “IR Iran” ёзуви қолганди. Шу тариқа, “Saudi Arabia” ёзуви пайдо бўлиши билан биз “Бунёдкор”нинг бирдан қолган иккита рақибини билиб олдик – булар “Ал-Фатех” ва “Фулад Хузестан”. Агар Жон Виндсор аввал “IR Iran” ёзувини чиқарганда, “қалдирғочлар” ҳозир бошқа жамоалар – сўнги ОЧЛ ярим финалчиси ҳамда Эроннинг 8 карра чемпиони “Истиқлол” ва Саудиянинг 6 карра чемпиони “Ал-Шабаб” ҳақида ўйлаётган бўлардилар.

Солиштирадиган бўлсак, қуръани ўтказган Виндсорнинг қўллари “Бунёдкор” учун енгил бўлиб чиқди. Ахир бир мартадангина олтин медаль олишган “Ал-Фатех” (2013 йили) ҳам, “Фулад Хузестан” (2005) ҳам чемпионлик соврини бўйича юқоридаги клублар олдида асло мақтана олмайдилар.

Суратда: Мана ўша иккита – ўз ичига “Saudi Arabia” ва “IR Iran” ёзувларини олган шарчалар.

Улуғбек Мирзаев,
Куала-Лумпур
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика